Ҳайвонот оламини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари

28 Август 2024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАТСИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ЗООЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ЎЗБЕКИСТОН ЗООЛОГЛАР ЖАМИЯТИ

АХБОРОТ ХАТИ

Ҳурматли ҳамкасблар! Сизни 2024 йил 7-8 ноябр кунлари Қарши давлат университетида ўтказиладиган “Ҳайвонот оламини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференциясига таклиф этамиз.

Анжуманни ўтказишдан мақсад – Зоология фанининг долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболларини, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва барқарор фойдаланиш, уни муҳофаза этиш ва мониторинг қилиш асосларини муҳокама этиш.

Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Анжуман материаллари электрон кўринишида (PDF форматида) тайёрланади ва тарқатилади. Электрон тўпламга мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Топширилган мақолалар тақриздан ўтказилади.

Анжуман йўналишлари:

·  Умуртқасиз ҳайвонлар фаунасини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари;

·  Умуртқали ҳайвонлар фаунасини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари;

·  Зоология фани ва таълимининг долзарб муаммолари ва ечимлари;

· Паразититизм, ўсимлик зараркунандалари, биозарарланиш ва экологик хавфсизлик муаммолари.

АНЖУМАН ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Ташкилий қўмита раиси: проф. Бобоназаров Ғ.Й.

Ташкилий қўмита раиси муовини: дотс. Рахматуллаев А.Й.

Ташкилий қўмита аъзолари: доцентлар: Рузийев Б.Х., Давронов Б.О., ПҳД. Бурийева Х.П.

Ташкилий қўмита котиблари: Ҳосилова Г.Қ., Омонова Н.Р., Орзийева Й.М.

Анжуманда иштирок этиш учун: ташкилий қўмита электрон манзилига – qarduconference@mail.ru 2024 йил 30 июлга қадар 1 иловада келтирилган шаклни тўлдириб юборишингиз сўралади.

2024 йил 30 сентабрга қадар чоп этиш учун анжуман материалларини 2- иловага мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда (мақола 3 бетгача) юборишингиз лозим. Конференцияга тақдим этилган мақолаларда келтирилган маълумотларга муаллифларнинг шахсан ўзлари жавобгар бўлади. Таҳририят конференциянинг илмий йўналишига мос бўлмаган, расмийлаштириш талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланган муддатдан кеч юборилган мақолаларни рад этиш ҳуқуқига эга.

Мақолаларни конференция материаллари тўпламига киритиш учун нашр қилишга талаб қилинадиган тўлов миқдори: профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий ва амалий ходимлар учун – 80 000 (саксон минг) сўм, магистр ва талабалар учун 40 000 (қирқ минг) сўм, хорижий иштирокчилар учун – бепул.

Тўлов учун карта рақами  9860010120968317  Ракҳматуллаев Алимардан.

Мурожаат учун: тел.: (+99893) 931-79-31; (+99897) 519-68-82.

Телеграм манзил: +99 891 472 74 46

Э-маил: qarduconference@mail.ru