Ташкил топган санаси: 2024-йил 5-сентябрь
Лабораториянинг илмий йўналиши.
-Халқаро ташкилотлар экспертлари, хорижий мамлакатларнинг ОТМ профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда илмий грантларда иштирок этиш, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик, халқаро илмий-техник ҳамкорликни амалга ошириш.
-Илмий изланувчиларнинг Қуёш қурилмалари ва иншоотлари қопламаларида нур энергиясини ярим шаффоф муҳитларда уларнинг спектрал - оптик характеристикалари билан ютиши ва сочишлишини ҳисобга олган ҳолда радиацион иссиқлик алмашинувида энергияни қайта ўзгаришини ва кўчиш жараёнларини ўрганиш аниқланди
Лабораториянинг мақсади. Қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишлари бўйича халқаро майдондаги ва Республикадаги нуфузини ошириш, Республикада Муқобил энергия манбалари соҳаларида етук кадрларни тайёрлайдиган ва чуқур илмий-амалий тадқиқотларни амалга оширадиган, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришдан иборат.
Лаборториянинг вазифаси
-Халқаро грантлар ва DITD доирасида илмий лойиҳаларда иштирок этиш. Профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар учун бу борада семинар- тренинг ва маслаҳатлар бериш тизимини йўлга қўйиш;
-Ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича тадқиқотларни ривожлантириш, корхоналардаги мавжуд муаммолар мониторингини олиб бориш, муаммоларни ечиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва олинган энг муҳим натижаларни корхоналарда жорий этишга қаратилади.
-Илмий-тадқиқот лабораториясида қилинган илмий тадқиқот ишларини амалиётга жориш қилиш;
-Соҳага тегишли илмий тадқиқот натижаларини турли соҳаларга интеграциялашувини йўлга қўйиш;
-Scopus/Science Direct/Web of Science/Springer Nature/RINS базаларидаги журналларда илмий мақолаларни чоп этиш бўйича семинар-тренингларни ташкил этиш;
-QS/TaYE/ARWU халқаро рейтинг агентликлари билан яқиндан ишлаш ва университетни келажакда кучли 1000 талик рўйхатидан жой олишини таъминлаш бўйича тизимли тадбирларни амалга ошириш;
-Ташқарида ҳарорат фарқларини тез ва осон аниқлаш – термал тасвир камераси ҳарорат фарқларини батафсил визуализатсия қилиш, юқори иссиқлик аниқлигига ва турли хил иссиқлик ўлчаш вариантлари учун кенг диапазонида ўлчш.
-Горизонтал юзага тушадиган қуёш нурланишининг умумий миқдорини ўлчаш.
-Индивидуал қуёш панелларини тезда синаб кўриш, айниқса тизимдаги самарасизларини аниқлаш учун махсус восита бўлиб, диагностикани стандарт рақамли мультиметрга қараганда анча осонлаштиради.
Жиҳозлар:
1. Тепловизор Bosch GTC 600 C Professional
2. Computer Controlled Photovoltaic Solar Energy Unit
3. Computer Controller Thermal Solar Energy Unit
4. Termoelektricheskiy pirometr s dachikom solnechnogo izlucheniya.
5. Elejoy EY800W Solar Panel Multimeter Review
6. Anemometr elektronniy Model: GM8910-1