![]() |
Камолов Луқмон СирожиддиновичФакултет декани,
|
Камолов Луқмон Сирожиддинович 1971 йилнинг 3 август санасида Қашқадарё вилоят Яккабоғ туманининг Тошқўрғон қишлоғида таваллуд топган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет) кимё факультетига 1988 ўқишга қабул қилиниб, 1994 йилда мазкур факультетни аъло баҳоларга муваффақиятли тамомлаган. 1994 йил 31 августдан Ўз ФА Ўсимлик Моддалари кимёси институтидаги алкалоидлар лабораториясида илмий тадқиқотчи сифатида иш бошлади ва 1995 йил 1 январдан Ўз ФА Ўсимлик Моддалари кимёси институтидаги алкалоидлар лабораториясида аспирант сифатида ўқишди давом этирди.Ўзининг педагоглик иш фаолиятини 1999 йил ноябрдан Қарши шаҳридаги 1-лицейда кимё ўқитувчиси сифатида иш бошлаган. 2000 йил августь ойидан Қарши давлат университети кимё кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи вазифасида, 2000 йил 18 декабрдан 2002 йилгача Табииётшунослик факультетда маънавият ва тарбиявий ишлари бўйича декан муовини, 2002 йил 18 мартдан 2004 йилгача магистратура бўлими бошлиғи лавозимида ва 2004 йилдан 2016 йилгача Қарши давлат университети кимё-биология факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимларида ишлади. Қарши давлат университети «Кимё» кафедраси мудири лавозимида 2016 йилдан 2022 йилгача фаолият олиб борди. 2022-йилдан ҳозирги кунга қадар Қарши давлат университети кимё-биология факультети декани лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Факультет 1960 йил 20 январда Кимё – биология факультети номи билан иш бошлаган. Кейинчалик, яъни 1994 йил “Табиатшунослик” марказига айлантирилган. 2001 йилда марказ таркибида “Химия - география” ҳамда “Биология -тупроқшунослик” факультети ташкил этилган. 2005 йил 26 августда ҳар икки факультет бирлаштирилиб Кимё – биология факультети деб номланган. 2011 йил, 5 ноябрдан “Табиатшунослик ва география” факультети номи берилган. 2014 йил 8 июль ойидан факультетга “Табиий фанлар” факультети мақоми берилди. 2021 йил октябр ойидан факультетга “Кимё- биология” факультети мақоми берилди.
Факултетда ўқув жараёнини ташкил етиш ва таъминлаш;
Таълимнинг барча масалалари бўйича талабаларга ахборот хизмати кўрсатиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
Факултет бўйича буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш ва фармойишлар чиқариш;
Юқори ташкилотларнинг кўрсатмаларига асосан факултет бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш;
Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш;
Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга йетказиш;
Баҳолаш дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд етиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш;
Баҳолаш қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш;
Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Олий таълим муассаса ўқув-услубий бошқармасига тақдим етиш;
Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;
Битирувчи бакалавр ва магистр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ОТМ талабалар бўлимига ўрнатилган тартибда топшириш;
Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш.
Кимё, Биология, Биотехнология
Кимё (фан йўналишлар бўйича), Биология (фан йўналишлар буйича), Микробиология ва вирусология, Биотехнологиа
Жовлиев Шахриёр Бахтиёр ўғли -Беруний номли давлат степендия соврундори, Узокова Шахзода Собир қизи-Улуғбек номли давлат степендия соврундори.