![]() |
Юлдошев Исмоил АбриевичФакултет декани, п.ф.ф.д. (PhD), доцентТелефон: +998 90 187-76-52Электрон почта: yuldoshevi1983@gmail.comҚабул кунлари: Ҳар куни 14:00-16:00 (душанба ва шанбадан ташқари) |
Юлдошев Исмоил Абриевич 1983 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. 2000-2006 йилда Қарши давлат университети физика-математика факультетининг “Амалий математика ва информатика” йўналиши бўйича бакалавр ва “Информатика” мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2006-2017 йилларда Қарши давлат университети “Амалий математика ва информатика” кафедраси ассистенти, 2018-2020 йилларда Қарши давлат университети физика-математика факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари, “Информатика ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси, 2020-2021 йилларда Қарши давлат университети “Информатика ўқитиш методикаси” кафедраси мудири ва 2021 йил май ойидан Қарши давлат университети Педагогика факультети декани лавозимида фаолият олиб бормоқда. 2019 йил педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори бўйича диссертация ёқлаган ва педагогика фанлари PhD илмий даражасига эга бўлган. 2021 йил доцент илмий унвонини олган. Ҳозирда “Ахборот технологиялари асосида педагогик диагностика дастурий таъминотини яратиш ва жорий этиш концепцияси” мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Шунингдек, раҳбарлиги остида магистрлик диссертациялари ва 10 дан ортиқ битирув малакавий ишлари муваффақиятли ҳимоя қилинган. 1 та монография, 4 та ўқув қўлланма, 8 та электрон дарслик, 80 дан ортиқ илмий (хорижий ва республика миқёсида) мақола ва тезислар муаллифи.
1956 йилдан Тарих-филология факультети қошида Педагогика ва бошланғич таълим бўлими сифатида фаолият кўрсата бошлаган. 1960 йилдан Педагогика ва бошланғич таълим факультети, 2014 йилдан бошлаб Педагогика факультети деб юритилган. 2018 йилда Мактабгача ва бошланғич таълим факультети Педагогика факультети таркибидан алоҳида бўлиб ажралиб чиқди. 2020 йилдан Педагогика факультети деб номланган.
Факультетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва таъминлаш;
Таълимнинг барча масалалари бўйича талабаларга ахборот хизмати кўрсатиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
Факультет бўйича буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш ва фармойишлар чиқариш;
Юқори ташкилотларнинг кўрсатмаларига асосан факультет бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш;
Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш;
Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга етказиш;
Баҳолаш дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд этиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш;
Баҳолаш қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш;
Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Олий таълим муассаса ўқув-услубий бошқармасига тақдим этиш;
Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;
Битирувчи бакалавр ва магистр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, баҳолаш дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ОТМ талабалар бўлимига ўрнатилган тартибда топшириш;
Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш.
Бошланғич таълим
Мактабгача таълим
Технологик таълим
Педагогика ва психолия
Психология
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги
Психология (фаолият турлари бўйича)
Ҳозирда факультетда 10дан ошиқ иқтидорли талабалар мавжуд. Улар томонидан давлат стипендиант соҳиблари, "Заковат" интеллектуал ўйини иштирокчилари, турли инновацион лойиҳалар ва "Ёш китобхон" танлови ва халқаро ва республика илмий-амалий конференция иштирокчилари ва ғолиблари мавжуд. Буларга факультетнинг қўйидаги иқтидорли талабаларини келтириб ўтиш мумкин:
Рабимов Суҳроб Ширинбой ўғли
Усмонов Авазбек Самандар ўғли
Хасанова Малика Алишер қизи
Ботирова Рухшона Алик қизи
Уроқова Гўзал Азамат қизи
Шойимова Фарангиз Мустафо қизи
Панжиева Шаҳло Зулфихор қизи
Розиқова Фаризода Руйиддин қизи
Ишпулотова Динора Рахим қизи
Тўхтамуродова Нафиса Салим қизи