Султанов Шукурулла Умирпулатовичжисмоний тарбия ва спорт турлари кафедраси мудири,
|
1982-1988 йй.-Қарши давлат педагогика институти талабаси
1983-1985 йй.-Харбий хизматни ўтаган
1988-1992 йй.-Қарши давлат педагогика институти жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси
1993-1995 йй.-Қарши давлат университети жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси
1995-1997 йй.-Қарши давлат университети спорт асослари кафедраси мудири
1997-2000 йй.-Қарши давлат университети спорт асослари кафедраси катта ўқитувчиси
2001-2003 йй.-Қарши давлат университети жисмоний маданият факультети маънавий ва маърифий ишлари бўйича декан муовини
2003-2007 йй.-Қарши давлат университетида спорт асослари кафедраси мудири
2007-2009 йй.-Қарши давлат университети жисмоний маданият факултети декани
2009-2012 йй.-Қарши давлат университети спорт асослари кафедраси катта ўқитувчиси
2012-2014 йй.-Қарши давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири
2014-2017 йй.-Қарши давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси мудири
2017-2018 йй.-Қарши давлат университети жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси мудири
2018-2021 йй-Қарши давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири
2021 й. - в.ҳ.- Қарши давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт турлари кафедраси мудири
“Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси 1971 йил ташкил топган. Ўтган йиллар мобойнида кафедра “Спорт асослари”, “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси, “Жисмоний тарбия ва спорт турлари”, “Жисмоний тарбия ва спорт” номлари билан ўзгариб келган. Кафедрада воҳада кўзга кўринган спорт усталари профессор Й.Худойбердиев, доц. Л.А.Салихов, катта ўқитувчилар М.Т.Хақбердиев, М.Бердиев, В.М.Фурсов, М.Мадаминов каби устозлар фаолият олиб борган.
Бугунги кунга қадар кафедрага доц. И.Р.Вардиашвили, доц. С.Б.Расулов, катта ўқитувчилар Ф.Г.Қаххоров, Ф.Р.Эшпўлатов, С.Б.Салайдиновлар раҳбарлик қилган. Айни вақтда п.ф.н. доцент Ш.У.Султонов кафедра мудири лавозимида иш олиб бормоқда. Хозирда доц. Ш.У.Султонов, доц. А.Жабборов, доц. Ф.Эшпулатовлар доц. Б.Каримов, талабаларга сабоқ бериш билан бирга уларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар.
Бакалавр бўйича кафедрада ўқитиладиган фанлар:
-Жисмоний тарбия ва олимпия ҳаракати тарихи;
-Спорт турларини ўргатиш методикаси (енгил атлетика, гимнастика);
-Спорт турларини ўргатиш методикаси (баскетбол, сузиш);
-Танланган спорт тури бўйича мутахассисликка кириш;
-Танланган спорт тури назарияси ва услубиёти;
-Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубиёти
Магистратура бўйича кафедрада ўқитиладиган фанлар:
-Спортда саралаш, моделлаштириш ва башорат қилиш (1 қисм)
-Спортда саралаш, моделлаштириш ва башорат қилиш (2 қисм)
-Ўқув машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан университет талабалари учун тавсия этилган ўқув адабиётларидан қуйидагилар кафедра аъзолари томонидан фойдаланиш учун чоп этилган.
1.Миллий курашнинг услубий ва амалий асослар. Б.Б.Каримов, Э.О.Давронов. Услубий қўлланма. Қарши давлат университети кичик босмахонаси. 2017 йил.
2. Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси. Б.Б.Каримов. Ўқув қўлланма. Қарши “Насаф” нашриёти.
3. Гимнастика назарияси ва услубиёти. Эшатев.А.К., Эшатев С.А., Эшпўлатов Ф.Р. Ўқув қўлланма. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2020 йил.
4. Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (баскетбол). п.ф.н., доц. Ш.У.Султонов. Ўқув қўлланма. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2021 йил.
5. Эрталабки гимнастика. Б.А.Бегалиев., Б.Б.Атавуллаев Услубий қўлланма. Қарши давлат университети кичик босмахонаси. 2021 йил.
6. Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (стол тенниси). А.Т.Жабборов. Ўқув қўлланма. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2021 йил.
7. Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси. Б.Кипчаков, О.Тошмуродов, А.Умаров. Ўқув қўлланма. Самарқанд. 2021 йил.
8. Сузиш ва уни ўқитиш методикаси. Г.У.Рахмонова. Ўқув қўлланма. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2022 йил.
9. Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси. Ф.Р.Эшпўлатов. Ўқув қўлланма. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2022 йил.
10.Курашчиларнинг тайёргарлик турлари. Г.У.Рахмонова. Услубий қўлланма. Интеллект нашриёти. ҚарМИИ кичик босмахонаси. 2022 йил.
11. Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси. Эшматов.Ғ.Э. Ўқув қўлланма. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2022 йил.
12. Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш. Ўқув қўлланма. Ф.Г.Қаххоров. Фан ва таълим нашриёти. Қарши 2023 йил.
13. Сузиш ва уни ўқитиш методикаси. Р.Қ.Очилов. Ўқув қўлланма. Қарши давлат университети нашриёти. 2023 йил
14. Сузиш техникаси ва унга ўргатиш методикаси. Р.Қ.Очилов. Дарслик. “БИГ МАККО WОРЛД” МЧЖ. 2023 йил.
15. Волейболни ўргатиш методикаси. О.Т.Умаров. Ўқув қўлланма. Қарши давлат университети нашриёти. 2023 йил.
16. Волейбол ва унга ўқитиш методикаси. О.Т.Умаров. Дарслик. “БИГ МАККО WОРЛД” МЧЖ. 2023 йил.
Шунингдек қуйидаги илмий-амалий анжуманлар бўлиб ўтди:
“Жисмоний маданият, спорт машқи ва адаптив жисмоний маданиятнинг долзарб муаммолари ҳамда истиқболлари”. Республика илмий-назарий анжуман. 2017 йил 21 апрель.
“Жисмоний тарбия ва спортда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялардан фойдаланиш” Республика илмий-амалий конференцияси. 2018 йил 27-28 апрель.
“Жисмоний тарбия ва спорт муаммолари”. Халқаро илмий-амалий анжуман. 2019 йил 19-20 апрель.
“2024 йилги олимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг илмий асослари ва мамлакатимиз аҳолиси ўртас ида оммовий спорт ишларни такомиллаштириш муаммолари”. 2023 йил 20-21 апрель.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан турли мавзудаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди.
Рахмонова Гулрух Улашевна – “Миллий анъаналар воситасида жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)”. Илмий раҳбар Султонов Шукурулло Умирпулатович. Қарши давлат университети доценти.
Раимова Дилноза Фахриддин қизи – “Бошланғич синф ўқувчиларини гимнастика воситалари орқали жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш”. Илмий раҳбар Юсупов Ғайрат Абдулаевич. Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт унверситети.
Очилов Руфат Қўқонович – “Турли ўйин амплуасига эга ёш футболчиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубини такомиллаштириш”. Илмий рахбар педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич. Бухоро давлат педагогика институти.
Умаров Озод Темирович – “Спорт такомиллашув босқичида малакали волейболчиларни ўйин позицияларини ва антропогенетик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда мажмуавий тайёрлаш тизими”. Илмий рахбар Сафарова Дилбар Жамаловна. Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт унверситети.
Кафедра Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ЎзМУ, ТерДУ каби олий таълим муассасалари, Қашқадарё вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси, Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Қарши шаҳар болалар – ўсмирлар спорт мактаблари билан ҳамкорлик қилади.
1. Султонов Шукурулло Умирпулатович п.ф.н., доцент кафедра мудири
2. Эгамбердиев Фарход Тўхтаевич Фалсафа фанлари доктори (PhD)
3. Эшпўлатов Фахриддин Раимович доцент
4. Жабборов Акбар Тухлиевич доцент
5. Каримов Бекзод Бойқобилович доцент
6. Рахмонова Гулруҳ Улашовна катта ўқитувчи доц, в.б
7. Қаҳҳоров Фурқат Годоевич катта ўқитувчи доц, в.б
8. Умаров Абдусаит Тоғаймуродович катта ўқитувчи
9. Ҳазратқулов Асқар Каримович катта ўқитувчи
10. Бегалиев Бахтиёр Атавуллаевич каттаўқитувчи
11. Очилов Руфат Қўқонович катта ўқитувчи доц, в.б
12. Эшматов Ғайрат Эгамбердиевич катта ўқитувчи доц, в.б
13. Умаров Озод Темирович катта ўқитувчи доц, в.б
14. Раимова Дилноза Фахриддин қизи ўқитувчи