Хорижий тиллар факультети

17 Февраль 2024

Наширова Шахноза Буриевна


Факултет декани,
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Телефон: +998 97 585-68-88
Электрон почта: n.shakhnoza@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 15:00 дан 17:00 гача

Меҳнат фаолияти

Наширова Шахноза Буриевна меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Қарши давлат 10-ихтисослаштирилган мактабида ўқитувчи лавозимидан бошлаган. 2010 йилдан 2014 йилга қадар Қарши давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси лавозимида, 2014 йилдан 2015 йилга қадар Қарши давлат университетининг лингвистика кафедраси ўқитувчиси лавозимида, 2015 йилдан 2020 йилга қадар Қарши давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси лавозимида, 2021 йилдан 2023 йилга қадар Қарши давлат университетининг  инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида, 2023 йил 1 октябрдан ҳозирги вақтга қадар Қарши давлат университетининг Роман-герман филологияси факультети декани лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Роман-герман филологияси факультети хамда Инглиз филологияси факультети бирлашиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 2023 йил 17 ноябрдаги 575 Х-сонли қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди. Хозирда “Хорижий тиллар” факультети декани лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” ва 2022 йилда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 30 йил” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Факултет тарихи

Қарши давлат педагогика институтида 1965 йилда хорижий тиллар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз ва немис тили ихтисослигига талабалар қабул қилинди ва чет тиллар бўлими ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 1968 йил 4 декабрдаги 526-сонли буйруғига мувофиқ мазкур бўлим “Чет тиллар” факультетига айлантирилди. Қарши давлат педагогика институтига 1992 йилда Университет мақоми берилиши муносабати билан факультет “Хорижий тиллар” факультети номи билан юритила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги тузилмасида (2011 йил) Роман-герман филологияси, 2014 йил 30 июнда университет факультетлари ва кафедралари янги тузилмаси қайта тасдиқланиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 8-июлдаги қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди.Қарши қавлат унинверситетининг 2021 йил 3 ноябрдаги 646-Х-сонли буйруғига асосан “Хорижий тиллар” факультети иккига бўлиниб, “Роман-герман филологияси” ва “Инглиз филологияси” факультетлари ташкил қилинди. Роман-герман филологияси факультети хамда Инглиз филологияси факультети бирлашиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 2023 йил 17 ноябрдаги 575 Х-сонли қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди. Хозирда “Хорижий тиллар” факультети декани лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

Асосий вазифалари

Инглиз тили ва адабиёти бўйича билимли кадрлар тайёрлаш

Бакалавиатура йўналишлари

Бакалавиатура йўналишлари

Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)

Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)

Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили)

Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили)

Факультетнинг иқтидорли талабалари

Каримов Рамис Айратович-“United States & Uzbekistan Network and International Exchange for Development (UNITED)” алмашинув дастури ғолиби;

Зиёдова Асал Исомиддин қизи- 2022-2023 ўқув йилида “Йил талабаси” вилоят босқичи ғолиби, “Энг ёш тадбиркор талаба” кўрик танловининг республика босқичи 2-ўрин соҳибаси;

Чориев Жалолиддин Алмирзаевич, Рахмонов Зафар Бахриддин ўғли–Ёш китобхон танлови ғолиблари; Ҳусенова Шосура Тоштемир қизи - Ибрат мактаби гранд соҳибаси;

Амирова Азиза Фурқат қизи-Ибрат мактаби гранд соҳибаси; Равшанова Азиза Алишер қизи-Ибрат мактаби гранд соҳибаси, Erasmus дастури гранд соҳибаси;

Усмонова Сабина Учқун қизи-Erasmus дастури гранд соҳибаси;

Холмуминов Абдилазиз Улуғбек ўғли-Erasmus дастури гранд соҳиби;

Қутбиддинова Севара Гулмурод қизи-Erasmus дастури гранд соҳибаси;

Жалилов Жаҳонгир Равшан ўғли-Миллий ва белбоғли кураш спорт тури бўйича вилоят чемпиони

Кафедралар

Хорижий тиллар факультетида бугунги кунда 2021 нафар талаба таҳсил олади ва қуйидаги таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

Бакалавриат:

5111400 – Хорижий тил ва адабиёти, 

5120100- Филолгия ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз тиллари)

Ҳозирги кунда факультетда 107 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади, шундан 3 нафари фан номзоди, доцент, 21 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 86 нафар катта ўқитувчи, ассистент-ўқитувчилардир,

Факультет таркибидаги кафедралар:

Лингвистика кафедраси

Француз тили ва адабиёти кафедраси

Немис тили ва адабиёти кафедраси

Амалий инглиз тили

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси

Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти

Факультетлараро инглиз тили кафедраси