Органик кимё кафедраси

1 Март 2025

Қодиров Абдуаҳад Абдураҳимович


Органик кимё кафедраси мудири,
Кимё фанлари номзоди, доцент
Телефон: +998 91 451-54-84
Электрон почта: kodirov.aa@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Ҳар куни соат 15:00 дан 17:00 гача

Меҳнат фаолияти

2013-2018 йй. - Қарши давлат университети кимё кафедраси катта ўқитувчиси
2018-2021 йй. - Қарши давлат университети кимё кафедраси доценти
2021 й. - х.в.   - Қарши давлат университетининг органик кимё кафедраси мудири

Кафедра тарихи

2021 йилда Органик кимё кафедраси ташкил этилган. Ташкил этилгандан буён кафедранинг илмий салоҳияти 60 % дан 73 % га кўтарилган. Кафедрада 1 та фан доктори, доцент, 3 та фан номзоди, доцент, 3 та PhD, доцент, 1 та PhD, доцент вазифасини бажарувчи, 3 та ўқитувчи, 3 та таянч докторантлар фаолият кўрсатмоқда. Органик кимё кафедраси 60530100 – Кимё йўналиши бўйича бакалавр мутахассислар тайёрловчи кафедра ҳисобланади. Кафедрада 70530101 – Кимё мутахассислиги бўйича магистратура мавжуд. Шу вақт мобайнида кафедранинг 1 нафар аъзоси кимё фанлари доктори илмий даражасини, 4 нафар аъзоси кимё фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини, 4 нафар аъзоси доцент илмий унвонини олишга эришган. Кафедра доценти Кодиров Абдуахад Абдурахимович кимё фанлари доктори (DSc)  илмий даражасини олиш учун “Алифатик ва гетероциклик нитриллар ҳамда амидлар синтези, квант кимёвий таснифи, модификацияси, биологик фаоллиги” мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилди.  Мустақил изланувчи Курбанов Мингниқул Жумагулович техника фанлари доктори (DSc)  илмий даражасини олиш учун “Алифатик азот ва бициклик олтингугурт сақловчи органик бирикмалар синтези, олиш технологияси ва қўлланилиш соҳалари” мавзусида диссертация иши олиб боряпти. Илмий маслаҳатчи этиб кимё фанлари доктори Кодиров Абдуахад Абдурахимович тайинланган. Кафедра аъзолари томонидан "Аминонитриллар асосида юқори самарали биологик фаол бирикмалар синтезини амалиётга жорий этиш" мавзусида илмий инновацион лойиҳа муваффақиятли бажарилган, ўстирувчанлик хусусиятга эга N,N-бис-(α-цианизопропил) этилендиамин учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк Марказининг ихтирога патенти олинган (№IAP 07542, 2023 йил). Натижада қишлоқ хўжалигида кенг қўллаш учун сувда осон эрувчан, кам заҳарли ва юқори самарали синтетик стимулятор яратилган. Юқори ўстирувчанлик хусусиятини намоён этувчи “Олтин куз” препаратига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк Марказидан товар белгисига гувоҳнома олинган (MGU 47964, 2023 йил). Шунингдек,  "Алмашинган бензимидазоллар ва хинозолонлар қаторида тиоамидаларнинг синтези ва кимёвий ўзгаришлари" (2023 й.), “Аминонитриллар синтези ва биологик фаоллиги” деб номланган монографиялар, "Органик кимё фанидан лаборатория машғулотлари"(2023 й.),  “Биоорганик кимё”(2024) деб номланган дарсликлар, "Органик кимё", "Табиий бирикмалар кимёси" , “Органик кимё фанидан машқ ва масалалар тўплами”, “Умумий ва ноорганик кимё ” деб номланган ўқув қўлланмалар чоп этилган. Кафедра аъзоларининг илмий рахбарлигида 3 нафар иқтидорли талаба турли танловларда ғолиб бўлишган, 2 нафар талаба номдор стипендиант бўлишга муваффақ бўлган.

Асосий вазифалари

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Ҳамда кимё таълим йўналиши талабалари учун замонавий кимёвий лаборатори ва лаборатория жихозлари билан таминланган. Асосий вазифалари кимё таълим йўналиши талабаларини қуйидагиларни шакллантириш 1. таълим йўналиши бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил ишлашга; 2. тегишли бакалавриат йўналиши доирасида танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга; 3. янги кимёвий бирикмалар синтези технологиясини амалиётга татбиқ этиш, кимёвий бирикмаларни олиш, унинг тузилиши ўрганиш ва таҳлил қилиш

Ўқитиладиган фанлар

Органик кимё
Модда тузилиши
Кимёда компьютер моделлаштириш
Кимёвий технология
Биоорганик кимё
Табиий бирикмалар кимёси
Гетерохалқали бирикмалар
Органик бирикмалар синтези
Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари
Тадқиқотнинг замонавий физик- кимёвий усуллари
Органик кимёда газ ва суюқлик хроматографияси
Товарлар кимёси
Органик реакцияларнинг таъсир механизми
Табиий ва нозик органик кимё

Илмий ишлар

Кафедра қуйидаги йўналишларда илмий фаолият олиб боради:                        
1. Алифатик ва гетероциклик нитриллар ҳамда амидлар синтези, квант кимёвий таснифи, модификацияси, биологик фаоллиги;
2. Нефть таркибидаги циклик олтингугуртли бирикмаларни олиш технологияси ва кимёвий модификацияси.              
Ушбу йўналишлар бўйича кафедрада 1 та Халқаро, 1 та Республика миқёсида илмий амалий конференция, 1 та дарслик, 4 та монография, 3 та ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ услубий кўрсатмалар, 50 дан ортиқ маҳаллий ОАК жўрналларида, 30 дан ортиқ хорижий журналларда мақолалар чоп этилган.

Тадқиқотчилар

Органик кимё кафедраси доценти, кимё фанлари номзоди Қурбанов Мингниқул Жумагулович Техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун "Алифатик азот ва бициклик олтингугурт сақловчи органик бирикмалар синтези, олиш технологияси ва қўлланилиш соҳалари" мавзусида 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича к.ф.д., доцент Кодиров Абдуахад Абдурахимовичнинг илмий маслаҳатчилигида, Органик кимё кафедраси таянч докторанти Ҳамраева Комила Баходир қизи кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “α-Аминонитриллар асосида α-аминокислоталар синтези ва уларни олиш технологияси” мавзусида 02.00.03 - Органик кимё ихтисослиги бўйича к.ф.д., доцент Кодиров Абдуахад Абдурахимович раҳбарлигида, Органик кимё кафедраси таянч докторанти Холиқова Гулноза Ахмад қизи кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “α-Аминонитрилларни биометаллар билан комплекс ҳосил қилиш реаксияларини ўрганиш” мавзусида 02.00.03 - Органик кимё ихтисослиги бўйича к.ф.д., доцент Кодиров Абдуахад Абдурахимович раҳбарлигида, Органик кимё кафедраси таянч докторанти Холмирзаева Лобар Шухратовна кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулоти ва маҳаллий хом-ашёлар асосида сурков мойлари олиш ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги бўйича к.ф.н., доцент Қурбанов Мингниқул Жумагулович раҳбарлигида илмий изланишлар олиб боришмоқда

Ҳамкорлик

Кафедра: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, Ўзбекистон Миллий университети, О.С.Содиқов номидаги Биорганик кимё институти, Тошкент кимё-теҳнология илмий тадқиқот институти, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шуртангаз кимё комплекси, Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Uzbekistan GTL заводи ҳамда бошқа ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик қилади.

Кафедра ўқитувчилари

Қодиров Абдуаҳад Абдураҳимович,

Нахатов Иннат,

Қурбонов Менглиқул Жумагулович,

Хакимова Зухра Маллаевна,

Чориев Азимжон Уралович,

Махмадиёрова Чаросхон Эркиновна,

Пирназарова Насиба Баймановна,

Рўзиқулов Азим Юсупович,

Холмирзаева Лобар Шухратовна,

Сафарова Матлуба Алимқуловна,

Маматова Шахноза Бердиқобиловна,

Каримов Ойбек Тиркавович,

Рустамов Сардор Рустамович, 

Элмуродов Чори Жураевич