ОИТСдан огоҳлик — соғлом келажак сари муҳим қадам!
26 Ноябрь 2026, 07:14
Университет янгиликлари
Тиллар факультети талабалари иштирокида ОИВ/ОИТС инфекциясининг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази олий тоифали шифокори Д.Тўрабоева иштирок этиб, ОИВ ва ОИТС тушунчалари, инфекциянинг юқиш йўллари, профилактика чоралари ҳамда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, касаллик ҳақидаги нотўғри тушунчаларни бартараф этиш ва саломатликка масъулият билан ёндашиш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.