Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим

9 Июль 2023

Умиджон Холмуродов Дўстмурод ўғли


Талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи,

Телефон: +998 91 644-44-54
Электрон почта: umidjonxolmurodov@gmail.com
 
Қабул кунлари: ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2023 йил февраль ойидан хозирги вақтга қадар Қарши давлат университети Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлигЪИ вазифасида ишлаб келмоқда

Бўлим тарихи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-сентябрдаги 563-сонли «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 7-бандида «давлат олий таълим муассасалари тузилмасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланадиган тўрттагача штат бирлигидан иборат талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим ташкил этиш» вазифаси юклатилган эди. Қарордаги 7-банднинг ижросини таъминлаш мақсадида университетда 2021-йил октябрдан талабаларни турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди.

Асосий вазифалари

* Талабалар турар-жойлари фаолияти ва ходимлар меҳнатини ташкил қилиш;
* Талабалар турар-жойлари бино-иншоотлари ва ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш ҳамда доимо озода, саранжом-саришта сақланишини таъминлаш;
* Талабалар турар-жойларига янги кирувчи талабаларни рўйхатдан ўтказиш, хона, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар билан таъминланишини назорат қилиш; 
* Талабалар турар-жойларида санитария-гигиена, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларида мунтазам риоя қилинишини таъминлаш;
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли «Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган     талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлайди. Бунда институтимизда таҳсил олиб ижара асосида яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг 50 фоизи (базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараваридан ошмаган ҳолда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши учун ҳужжатларни расмийлаштиради ва тавфсиялар беради.