![]() |
Раҳматуллаев Ёрқин ШокировичФизиология кафедраси мудири,
|
1994-1999 йй. - Қарши давлат университетининг талабаси
1999-2000 йй. - Қарши туман халқ таълими бўлимига қарашли 8- мактабнинг биология фани ўқитувчиси
2000-2001 йй. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси ўқитувчиси
2001-2005 йй. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси сиртқи аспиранти
2005-2009 йй. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси ўқитувчиси
2009-2014 йй. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси катта ўқитувчиси
2014-2018 йй. - Қарши давлат университетининг биотехнология кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси
2019-2021 йй. - Қарши давлат университетининг зоология ва физиология кафедраси доценти
2021-2022 йй. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси доценти
2022-2023 йй. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси мудири в.б.
2023 й. - ҳ. в. - Қарши давлат университетининг физиология кафедраси мудири
2021 йил сентябр ойида Зоология ва физиология кафедраси негизида қайта ташкил этилган.
60510100 - Биология (турлари бўйича) бакалавр ҳамда 70510101 - Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси) магистратура мутахассисларини тайёрлаш
Одам ва ҳайвонлар физиологияси, Биокимё ва молекуляр биология, Биофизика, Биоинформатика, Ионлантирувчи нурлар биологияси, Овқатланиш ва овқат ҳазм қилиш физиологияси, Ёш физиологияси ва гигиена, Одам физиологияси, Одам анатомияси, Педиатрия ва болалар гигиенаси, Анатомия
2023 йил январдан буён 10 та Халқаро журналларда, 10 та Республика илмий журналларида мақола чоп эттирилди. 2 та мақола Web of Science базасидаги журналга берилган. Шунингдек 2 та монография ва 2 та ўқув қўлланма нашриётга топширилган.
Ҳазратова Ҳулкар Нормуродовна-03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Тадқиқот мавзуси: Бошланғич синф ўқувчиларининг амалдаги овқатланиши ва унинг физиологик таҳлили (Қашқадарё вилоятининг қишлоқ мактаблари мисолида. Сатторова Ирода Янгибоевна-03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Тадқиқот мавзуси: “Экспериментал гипергликемияда жигар митохондрияси дисфункциясига айрим полифенол бирикмаларнинг таъсирини тавсифлаш”. Қиёмова Нозигул Фарходовна-03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Тадқиқот мавзуси: Каврак (Ферула асафоэтида) экстрактининг ингичка ичак гидролитик функциясига (карбогидразалар ва протеазалар мисолида) таъсири. Жумақулова Гўзал Сайфиддин қизи-03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Тадқиқот мавзуси: "Биологик фаолликка эга бўлган тўқимали биостимуляторларнинг организмга таъсири ва уларнинг иммунологик солиштирма кўрсатгичлари". Авлиёқулова Мушарраф Бахтиёровна- 03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Тадқиқот мавзуси: "Ўзбекистон Республикасининг жанубий вилоятлари шароитида умумтаълим мактаби ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини ўрганиш". Икромова Мухлиса Акромовна-03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Тадқиқот мавзуси: “Оксидатив стресснинг айрим полифенолларнинг антиоксидант тизим ва митохондриялар функциянал параметрларига таъсири”.
Кафедра Россия Федерациясининг олий таълим муассасалари: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университетлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Шунингдек Туркиянинг Эгей Университети Фан факультети профессор-ўқитувчилари билан илмий-педагогик ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда: Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Термиз давлат университети, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилоят бўлимининг қатор лабораториялари, Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, "Апполо" диагностик маркази билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.