Бобоназаров Гаппар ЯдгаровичЗоология кафедраси мудири,
|
Зоология кафедраси мудири профессор Гаппар Бобоназаров Ядгарович Меҳнат фаолиятини 1983 йилдан Қарши давлат педагогика институти Зоология кафедрасида лаборантликдан бошлаган. 1987-1994 йилларда Зоология кафедрасида ўқитувчи, 1994-1996 йилларда ЎзП ФА Зоология илмий текшириш институтида стажёр-тадқиқотчи, 1997 йил 17 октябрда ЎзР ФА Зоология институти қошидаги ихтисослаштирилган ДК.015.10.01 Кенгашида “Ўзбекистон жанубий ҳудудлари шароитида Сарcоптес Латр, 1806 авлоди (Сарcоптиформес: Сарcоптидаэ) каналари экологияси” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2022- йилда Ўбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси қарорига мувофиқ Зоология ихтисослиги бўйича профессор унвонини олган. 1996-1998 Қарши давлат университети - Табииётшунослик факультети деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, 1998-2000 йилларда - Экология кафедраси мудири, 2000-2003 йилларда - Сиртқи_таълим факультети декани, 2003-2006 йилларда - мазкур факультет деканининг умумий ишлар бўйича ўринбосари, 2006-2016 йилларда Қарши давлат университети Ўқув ишлари бўйича проректори, 2016-2020 йилларда – Зоология ва физиология кафедраси доценти, 2020 йил 28 февралдан ҳозирги кунгача Зоология кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Зоология кафедраси 2021 йил октябрь ойида Қарши дават университетининг янгиланган тузилмасига мувофиқ Зоология ва физиология кафедраси негизида қайта ташкил этилган
Кафедрада "60510100 Биология (турлари бўйича)" йўналиши бўйича бакалаврлар, "70510101 Биология (Зоология, Ихтиология ва гидробиология)" мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланади
Зоология, Гистология, ситология ва эмбриология, Индивидуал ривожланиш биологияси, Биология, Эволюцион биология, Тупроқ биологияси, Биохилма-хиллик, Биозарарланиш, Популяциялар экологияси, Зоогеография, Умумий гидробиология, Акарология, Интенсив аквакультура, Балиқ касалликлари, Гельминтология, Малакология, Териология
Зоология кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан халқаро илмий журналларда ( <сcопус>) 15 дан ортиқ мақолалар, 4 та дарслик,4 та монография 5 та ўқув қўлланма, 6 та электирон модуль дастур, 1 та Қўтирга қарши восита ихтироси учун давлат патенти ҳамда 2024 йилда "Ҳайвонат оламини ўрганишнинг долзарб муоммолари ва истиқболлари" мавзусида халқоро илмий амалий конференция ташкил этилди. Кафедрада қуйидаги илмий-тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқот олиб борилади:
1. Жанубий Ўзбекистоннинг ҳайвонот олами фаунаси биоэкологияси, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш.
2. Ўзбекистон жанубида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва экинлари, улар маҳсулдорлигига зарар келтирувчи паразитлар ва зараркунандалар биоэкологияси, уларга қарши кураш чора-тадбирлари.
1. Омонова Нафиса Рахимовна. Илмий иш мавзуси: "Қашқадарё вилояти шароитида товуқлар эктопаразитлари фаунаси ва биоэкологияси"
2. Норқобилова Зарина Бойқобил қизи.Илмий иш мавзуси:" Қашқадарё вилояти ниначиларининг (Инсеcта: Одоната) тур таркиби, тарқалиши ва биоэкологик хусусиятлари "
3. Хосилова Гузал Абдиқаюмовна.Илмий иш мавзуси:" Кавш қайтарувчи ҳайвонлар паразитлари - Парампҳистомида Скржабин эт Счулз, 1937 туркуми трематодалари тур таркиби ва биоэкологик ҳусусиятлари (Марказий ва Жанубий Ўзбекистон мисолида)"
4. Орзиева Ёқутой Матназар қизи. Илмий иш мавзуси:"Зарафшон тоғ тизмаси жанубий ён бағри қориноёқли моллюскаларнинг биоэкологик хусусиятлари" Барча тадқиқотчилар 03.00.06 Зоология ихтисослиги бўйича илмий фаолият юритмоқда.
Кафедра Россия Федерациясининг олий таълим муассасалари ва институтлари (Олтой давлат университети, Санкт-Петербург давлат ветеринария тиббиёти университети), Павлодар педагогика университети номидаги Э. Марғулан (Павлодар, Қозоғистон) ва Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Зоология институти, Шаҳрисабз ва Қарши тиббиёт коллежлари, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти дон экинлари селекцияси ва уруғчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари (жумладан, Муборак ГҚИЗ, Қашқадарё вилояти овчилар ва балиқчилар спорт жамияти, Қашқадарё вилояти "ЭКО ТУР" МЧЖ, Қашқадарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик қилмоқда.
1, Бобоназаров Гаппар Ёдгорович - Кафедра мудири, биология фанлари номзоди, профессор;
2. Давронов Барно Орзиевич - биология фанлари номзоди, доцент;
3. Рўзиев Бахтиёр Хушмуродович - биология фанлари номзоди, доцент;
4. Раҳматуллаев Алимардон Юсупович - биология фанлари номзоди, доцент;
5.Буриева Хуршида Парда қизи - PhD,катта ўқитувчи;
6. Тошов Ўткир Жумаевич -доцент ;
7. Норқобилова Зарина Бойқобил қизи - ассисент-ўқитувчи;
8. Омонова Нафиса Рахимовна - ассисент-ўқитувчи;
9. Носилова Гўзал Абдиқайимовна - ассисент-ўқитувчи;
10. Орзиева Ёқутой Матназар қизи - ассисент-ўқитувчи.