Умумий маълумот

13 март 2024

Қарши давлат университети таълим ва тадқиқотга глобал ёндашувни қўллаб қувватловчи Ўзбекистондаги енг йирик ва етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Қарши давлат университети кўп босқичли таълим тизимида фаолият кўрсатадиган кўп тармоқли университетдир.

Ҳозирги кунда университетда 13 та факултет, 45 та кафедра мавжуд бўлиб, 65 та бакалавриат, 26 та магистратура ва 27 та докторантура ихтисосликлари бор.

Университетдаги 13 та факултетга қуйидагилар киради:

Қарши давлат университети иқтисодиётнинг турли соҳалари учун замонавий мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини амалга оширади. Университет замонавий таълимни ривожлантириш мақсадида талабалар ва ўқитувчилар фаолиятини қўллаб-қувватловчи, инновацион муҳит яратишга интилиб келмоқда. Университет талабаларнинг потенциалини оширишга ва уларнинг келажакка тайёр бўлишига ёрдам беришга асосланган ўзига хос Осиё ва жаҳон тажрибасини таклиф етади. Университетда янги билимларни олиш билан бир қаторда олинган билимларни амалиётда қўллаш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Талабалар университетни битургунга қадар бўлган вақт мобайнида кўплаб ҳам назарий ҳам амалий билим ва кўниклмаларга ега бўладилар. Қарши давлат университети талабаларга нафақат ҳар томонлама билим олишга, балки талабалик ҳаётини тўлиқ ҳис қилишга ёрдам беради. Университетдаги ҳаёт фақат дарслардан иборат емас балки йил давомида бир қатор спорт мусобоқалари ва қизиқарли тадбирлар ўтказилади.

Университетда 6 та илмий Кенгаш, 1 та илмий марказ, 9 та илмий лаборатория, 25 та ўқув лаборатория мавжуд.

Қарши давлат университети фаолиятида ўтган бир йил илмий салоҳиятни ошириш, илмий ва инновасион соҳада қатор янгиланишлар, илмий ютуқларга еришиш ҳамда хорижнинг енг илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни миллий тажрибаларга сингдирган ҳолда фан ва таълим соҳасига тадбиқ етиш даври бўлди. 2021 йилда илмий инновацион соҳада фаолият самарадорлигини ошириш учун кафедралар кесимида тармоқ жадвал шакллантирилди. 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар 167 та (2020 йилда 18 та) диссертасия ҳимоя қилиниб 127 та (2020 йилда 29 та) илмий унвон олинди. Натижада, университетнинг илмий салоҳияти 28.2% дан 41.4% гача ўсди. 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар мос 121 та дарслик (2020 йилда 3 та), 357 та ўқув қўлланма (2020 йилда 12 та) ва 251 та монография (2020 йилда 21 та) нашр этилди. Web of Science va Scopus базасидаги журналларда илмий мақолалар нашри йўлга қўйилиб, 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар 200 та мақола нашр этилди.

Университет халқаро таълим дастурларининг фаол иштирокчисидир. Aйни пайтда университет 70 дан ортиқ хорижий таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорлик шартномалари ва англашув меморандумлари тузиб улар билан фаол ишлаб келмоқда.

ҚарДУ бир қатор йирик халқаро илмий ва таълим лойиҳалари (Ерасмус+, Ерасмус Мундус ва бошқалар) аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда ҚарДУ Ерасмус+ дастурининг кредит мобиллиги лойиҳаси доирасида Испаниянинг Хаен университети, Словакиянинг Константин фалсафа университети ва Полъшанинг Зелена Гора университетлари билан ўзаро ҳамкорлик келишувлари имзоланган.

Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига асосан, университетнинг Халқаро таълим дастурлари факультетида Россия Федерацияси ва Беларус Республикасининг етакчи университетлари билан ҳамкорликда 6 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Жумладан, Белгород давлат миллий тадқиқот  университети, Москва давлат лингвистика университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ва Гродно давлат университетлари ҳамкорлигида  филология, биология, лингвистика,  даволаш иши, педиатрия иши, амалий математика йўналишлари бўйича 220 нафар бакалаврлар, 26 нафар магистрантлар таҳсил олмоқда. Қўшма таълим дастурларида таълим сифатини ошириш мақсадида  бакалавриат таълим йўналишларида 94 нафар, магистратура мутахассисликларда 56 нафар маҳаллий ва хорижий професссор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.