Ёшлар ташаббуси — тоза муҳит сари муҳим қадам!

19 Май 2026

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти фаол координаторлари томонидан “Плоггинг” лойиҳаси ташкил этилди. Мазкур лойиҳа доирасида талаба-ёшлар югуриш (жоггинг) давомида атроф-муҳитни тозалаш, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ҳисса қўшдилар. “Плоггинг” бу нафақат спорт, балки табиатга бўлган эътибор ва масъулиятни оширувчи ҳаракатдир. Ушбу ташаббус ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бирга, атроф-муҳитни асрашга хизмат қилади. Келинг, биргаликда табиатни асрайлик ва тоза муҳит яратишда фаол бўлайлик!