Рахматова Дилнавоз ЖуракобиловнаҚарДУ тузилмасидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи бошлиғи,
|
2003-2018 йилга қадар "Қашқадарё вилояти Тарихи ва Маданияти" давлат музейида "Тарих" бўлими мудири, 2018 йилдан-ҳ.к. ҚарДУ тузилмасидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Қарши давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22-ноябрдаги 936-сонли қарори қарори ва Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2017 йил 28 ноябрдаги 869-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университети ректорининг 2017 йил 5 декабр 704И-сонли буйруғига асосан Қарши шахридаги “Абу Убайда ибн ал-Жаррох” ёдгорлик мажмуаси кириш қисмидаги иккита залда 2018 йилнинг 28 август куни ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан ҚарДУ тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси музейи” Қарши шаҳридаги тарихий қадамжолардан бири “Одина жомеъ масжиди” биносида 2021- йил 11 октябрдан ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Музей фаолияти давомида музей фондини шакллантириш ва тўлдириш борасида музей илмий ходимларининг изланишлари натижасида музей фондида бугунги кунда жами 2853 та асосий ва ёрдамчи экспонатлар мавжуд.
музейнинг асосий вазифалари : ҳудудда мустамлакачилик ва мустабид тузум даврида ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида ўз жонини фидо қилган, қатағон этилган аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятини атрофлича ўрганиш ва музей экспозициялари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб этади;
ҳудуддаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида мавзули экскурсиялар, маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар ва кўргазмалар ташкил қилади;