Инкубация маркази

21 август 2024

Марказ ҳақида

Қарши давлат университетида 2022 йили Инкубация маркази ташкил этилган. Марказда компютер саводхонлиги, Wеб дастурлаш, График дизайн, Лойиҳа бошқаруви курслари, видео ва фото монтаж ишлари олиб борилади. Инкубация марказида жами 33 та энг сўнги русумдаги интернет тезлиги 80 Мбпс (10 мб/секунт) қадар ишлайдиган замонавий комютерлар, 2 та принтер, 1 та моноблок жами 440 миллиондан зиёд моддий жиҳозлар билан та’минланган.

Марказ ташкил этилгандан буён талабалар бир қанча танловларда иштирок этиб ўзларининг 42 та лойиҳалари билан юқори ўринларни эгаллаб, пул мукофотлари билан тақдирланган. Мисол учун “Яшил” стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида энг яхши стартапларни саралаб олиш мақсадида " Pitch Day" ўтказилиб, унда университетнинг Кимё-биология факултети биотехнология йўналиши 3-босқич талабаси Шаҳризода Шамсиддинованинг “Clean Water” лойиҳасининг ривожи учун 60 миллион сўм миқдорида грант маблағи ажратилган. Шунингдек, ИТ соҳасига қизиқувчи изланувчан талабалардан жамоавий бўлиб бир қанча лойиҳаларда, хусусан “Аёллар бизнесига биринчи қадам” 14 та, “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони 46 та, “Топ 10 инноватор” 18 та, “Йил стартап-лойиҳалари” 23 та ва Истиқболли ИТ лойиҳалар “Ideathon” танловларида 19 та жамоалар қатнашиб келишган. 

Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 20 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда рақамлаштириш соҳасини янада ривожлантириш, ИТ соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 1000 нафар талабаларни ўқитиб миллий ва халқаро сертификат олиниши белгиланган ва марказда ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан ҳозирги вақтга қадар талабалар ўқитилиб “Coursera” Халқаро сертификат платформасида Профессионал Халқаро ИТ сертификатга эга бўлишмоқда.

Марказ фаолиятининг мақсад ва вазифалари 

Марказнинг мақсади: университет “Стартап” экотизимини ривожлантириш, университетни халқаро майдондаги нуфузини ошириш, республика иқтисодиёти соҳасида етук кадрларни тайёрлайдиган ва чуқур илмий-амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга оширадиган, илмий-инновацион билимларни тижоратлаштирадиган олий ўқув юртига айлантиришдан иборат.

Марказнинг вазифалари:

университетда илғор бизнес ғоялар ва инновацион ишланмаларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш, танлаш ва рўйхатини шакллантириш;

ёшлар бизнес ва “Стартап” жамоаларини шакллантириш ва лойиҳа фаолиятига тайёрлаш бўйича инновациялар соҳасидаги ёшлар ташаббусларини аниқлаш;

интерактив курслар ташкил этиш ва техник хизмат кўрсатиш орқали ёшлар бизнес жамоаларини қўллаб-қувватлаш;

университет талабалари, магистрантлари, докторантлари ва ёш олимларининг илмий- тадқиқот ва инновацион ишланмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

университетнинг илмий-техник ва инновацион ишланмаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

университетнинг миллий ва халқаро инновация дастурларига интеграциялашувини рағбатлантириш;

университетнинг инновацион фаолияти манфаатлари ва натижаларини миллий ва халқаро даражада иштирокини таъминлаш;

шартнома асосида консалтинг хизматлари кўрсатиш ва тадбирлар ўтказиш;

рақамли иқтисодиёт, биотехнология, нанотехнология, табиий ва аниқ фанлар, туризм, ижтимоий ва гуманитар ва қишлоқ хўжалик соҳаларида илмий-тадқиқотлар олиб бориш;

халқаро грантлар, илмий-тадқиқот лойиҳалари танловлари ва конференцияларда иштирок этиш;

университет талабалари, магистрантлари, докторантлари ва ёш олимлари орасидан дастурчилар рўйхатини шакллантириш ва тўгараклар ташкил этиш;

марказ вазифаларини амалга ошириш учун республикада олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва технопарклар билан яқин алоқалар ўрнатиш.

 
Вакант
Лавозими: Инкубацион марказ бошлиғи
Телефон: 
Телеграм: 
E-mail: 
Абдуғаниев Бобуржон Акрамжон ўғли
Лавозими: Инкубация маркази муҳандиси.
Телефон: +998 90 721-21-42
E-mail: a.boburjon.2142@gmail.com
Каримова Шоҳида Озод қизи
Лавозими: Инкубация маркази муҳандиси.
Телефон: +998 91 218-03-92
E-mail: karimovashohida92@gmail.com