Ўзбек тилшунослиги кафедраси

3 Март 2025

Юлдошева Нилуфар Эргашевна


Ўзбек  тилшунослиги кафедраси мудири,
филология фанлари доктори, профессор
Телефон: +998 91 638 75 23 
Электрон почта: yuldosheva.ne@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба-пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

1992-1997 йй. - Қарши давлат университети талабаси

1997-2000 йй. - Қашқадарё вилояти Қарши тумани Ҳ.Олимжон номли 1-ўрта мактаб  ўқитувчиси

2000-2007 йй. - Қарши давлат университети қошидаги 1-академик лицей ўқитувчиси

2002-2005 йй. - Қарши давлат университети аспиранти

2007-2011 йй. - Қарши давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси  ўқитувчиси

2011-2018 йй.-  Қарши давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси

2018-2023 йй.-  Қарши давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти

2023 –ҳ.в.  -  Қарши давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори , кафедра мудири.

Кафедра тарихи

Ўзбек тилшунослиги кафедраси 1956-йилда ташкил топган. Филология фанлари номзоди, дотс. Т.С.Ядиханова кафедранинг биринчи мудири бўлган. У кафедрани 25 йил (1954-1979) давомида бошқарди. 1963-1964-йилларда кафедра таркибига ўзбек адабиёти кафедраси ҳам қўшилди ва ўзбек тили ва адабиёти кафедраси деб қайта номланди. 1988-йилдан ҳозирги кунга  қадар Ўзбек тилшунослиги кафедраси мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсатиб келади. 2023-йил 4-сентябрдан кафедрани филология фанлари доктори, профессор Н.Юлдошева бошқармоқда.

Асосий вазифалари

Олий таълим муассасаси ёки факультетнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унда бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, услубий, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда ташкилий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича:

1. Тилшунослик назарияси

2. Давлат тилида иш юритиш

3. Ҳозирги ўзбек адабий тили

4. Ўзбек тили тарихи

5. Тилшуносликка кириш

6. Ўзбек диалектологияси

7. Ўзбек тили ўқитиш методикаси

8. Ўзбек тилшунослиги тарихи

9. Умумий тилшунослик

10. Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси  

11. Социолингвистика

12. Лингвистик таҳлил асослари

13. Илмий иш асослари

14. Амалий лексикография

15. Матн таҳрири амалиёти

16. Компьютер лингвистикаси

17. Корпус лингвистикаси

18. Амалий ўзбек тили

19. Шахслараро ва маданиятлараро коммуникация

20. Лингвокриминалистика ва экспертиза

21. Ўзбек тилида даражаланиш

22. Эски ўзбек ёзуви

23. Лингвистик экспертиза назарияси

24. Матн таржима назарияси ва амалиёти

25. Амалий диалектология

26. Филологик ва нутқий компетенцияларни баҳолаш асослари

27. Матн ижод назарияси ва амалиёти

28. Амалий психолингвистика

29. Компьютер лексикографияси

30. Социопрагмалингвистика

31. Хатшунослик экспертизаси

32. Амалий филология ва менежмент

33. Матннинг психологик таҳлили

34. Академ ёзув

35. Ўзбек терминологияси

Магистратура мутахассисликлари бўйича:

1. Прагмалингвистика

2. Психолингвистика

3. Лингвокультурология

4. Назарий тилшунослик

5. Матн тилшунослиги

6. Ареаллингвистика

7. Ўзбек тили лексикаси тарақққиёти

8. Семантика

9. Ассоциатив тилшунослик

10. Хорижий социолингвистика

Илмий ишлар

Ўзбек тилшунослиги кафедраси профессор-ўқитувчиларининг кейинг йиллардаги фаолияти давомида 10 та монография, 3 рисола, 12 та ўқув қўлланма, 10да зиёд услубий қўлланма, 6 та дарслик тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди. Жумладан, 2023-2024-ўқув йилининг ўзида кафедра профессор-ўқитувчилари муаллифлигида 3 та дарслик, 5 та монография , 4 та ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этилди. 2018-йилдан буён кафедрада университет ҳузурида очилган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ўз фаолиятини юритмоқда. 2024-йилнинг ноябрь ойига қадар Қорқалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин илмий тадқиқотчи ўз диссертацияларини муносиб ҳимоя қилиб, филология фанлари доктори ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори нилмий даражасига эга бўлдилар. 2020-2024-йиллар давомида кафедра аъзоларидан 6 нафари филология фанлари доктори (DsC), 7 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Айни пайтда кафедра катта ўқитувчиси В.Нафасова “Жанубий Ўзбекистон гидронимларининг лингвистик хусусиятлари”, кафедра доценти З.Раджабова “Оламнинг фразеологик манзараси: талқин тамойиллари, лингвомаданий хусусиятлари ва лексикографик асослари” мавзусида филология фанлари доктори (DsC), стажёр-ўқитувчилардан: М.Худойбердиева “Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида адабиётшунослик терминларининг берилиши”, Й.Джураева “Ўзбек тилида хотин-қизлар антропонимиясининг лингвистик хусусиятлари” , З.Кенжаева “ Ўзбек тилида замон категориясининг гомоген ва гетероген  аспектлари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланишлар олиб боришмоқда.

Тадқиқотчилар

Сўнгги йилларда кафедра илмий салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2020-йилда кафедра аъзоларидан Б.Баҳриддинова филология фанлари доктори (DsC), В.Нафасова филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2021-йилда Г.Тожиева филология фанлари доктори (DsC), З.Рахматова, Б.Сулаймонов ва З.Раджабовалар филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2022-йилда О.Шукуров филология фанлари доктори (DsC),  Ф.Махмудова ва М.Набиевалар филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2023-йилда  Н.Юлдошева ва Х.Йўлдошева филология фанлари доктори (DsC), Х.Каримова  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD, 2024-йилда Х.Нарходжаева филология фанлари доктори (DsC), Д.Абатов ва О.Хўжамуродова филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. 2020-ўқув йилидан бери  10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича докторантура ва таянч доктарантура фаолият юритмоқда. Ҳозирда кафедрада  11 нафар доктарант таҳсил олмоқда.

Доктарантлар:

1. Ф.Ҳамраев

2. Р.Набиева

3. Ш.Набиева

4. Ш.Исматова

5. С.Чориева

6. М.Ашурова

7. Ш.Рустамова

8. Ш.Ҳожиева

9. Г.Саломова

10. Х.Рўзиева

11. М.Ибодова

Ҳамкорлик

Ўзбек тилшунослиги кафедраси Россия ФА ҳузуридаги Туркология бўлими, Москва давлат лингвистика университети, Челябинск давлат университети (Россия), Туркия республикаси ФА Туркология (Анқара) бўлими, Туркиянинг Отатурк, Ҳажеттепе, Бартин университетлари,  шунингдек, ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, ЎзМУ, Низомий номидаги ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ФарДУ, ТерДУ, УрДУ, НамДУ, ҚДПИлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Кафедра ўқитувчилари

1. Юлдошева Нилуфар Эргашевна – кафедра мудири, ф.ф.д. (DsC), профессор

2. Баҳриддинова Башорат Мадиевна – ф.ф.д. (DsC), профессор

3. Жабборов Хўжамурот – ф.ф.д. (DsC), профессор

4. Тожиева Гулбаҳор Номозовна – ф.ф.д. (DsC), профессор

5. Уринова Олима Тоғаевна – ф.ф.н., доцент

6.  Йўлдашева Халида Қўзиевна – ф.ф.д. (DsC), доцент

7. Набиева Мунира Ҳамроқуловна – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент

8. Кенжаева Сабоҳат Эшмаматовна – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент

9. Раджабова Зиёдахон  Ибодулло қизи – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент

10. Нафасова Вазира Тураевна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

 11. Махмудова Фарангиз  Музаффар қизи – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

12. Каримова Хуррият Шариповна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

13. Рахматова Зоира Ҳақназаровна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

14. Жураева Юлдуз Ғайбуллаевна.– ўқитувчи

15. Худойбердиева Махбуба Муродовна – стажёр-ўқитувчи

16. Бўриева Лобар Абдуллаевна– стажёр-ўқитувчи

17. Кенжаева Заҳро Суюновна – стажёр-ўқитувчи