Замонавий географияда инновaцион ғоялар: Рақамли иқтисодиёт ва ГИС технологиялар

28 Август 2024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

АХБОРОТ ХАТИ

“ЗАМОНАВИЙ ГЕОГРАФИЯДА ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР: РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ГИС ТЕХНОЛОГИЯЛАР”

мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирининг 2024 йил 18 январдаги 16-сонли буйруғига асосан 2024 йил 25-26 октабр кунлари Қарши давлат университетида бўлиб ўтадиган “Замонавий географияда инновaцион ғоялар: Рақамли иқтисодиёт ва ГИС технологиялар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз.


Конференциянинг мақсади: География фани ва таълимдаги илмий-амалий изланиш олиб бораётган Республика ҳамда хорижий мутахассисларнинг географик экология, ландшафтлар назарияси, ҳудудларни геоекологик баҳолаш ва раёнлаштириш, иқлим ўзгаришлари, иқтисодий ва ижтимоий география соҳаларини ривожлантириш, геодезия картография ва ГИС технологияларини замонавий тадқиқотлар асосида ўрганиш, туризм соҳасини ривожлантриш, географик таълим масалалари бўйича тадқиқот натижалари билан илмий жамоатчиликни янада кенгроқ таништириш, мазкур йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ва истиқболдаги вазифалар, фан соҳасида эришилган ютуқларни амалиётга жорий этиш ва тажриба алмашиш, уларнинг ечимлари билан боғлиқ замонавий илмий ёндашувларни ёритишдан иборат.


Конференциянинг асосий йўналишлари:

1. Табиий география, геоекология ва табиий ресурслардан фойдаланишда инновaцион ғоялар, илмий- назарий ва амалий масалалар.

2. Иқтисодий ва ижтимоий географияда рақамли иқтисодиёт: муаммо ва истиқболлар.

3. Глобал ва минтақавий иқлим ўзгариш шароитида гидрология ва гидрометеорологиянинг илмий- назарий ва амалий масалалари.

4. Геодезия ва картография, ГИС технологияларда замонавий тадқиқотлар.

5. Туризм ва рекреацияни ривожлантиришнинг географик муаммолари ва имкониятлари.

6. Замонавий география таълими. Топонимика ва географик терминшуносликда муаммолар ва истиқболдаги вазифалари.


Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Мақолаларни қабул қилиш муддати: 15.10.2024 йилгача.


Мақолаларни расмийлаштириш талаблари

1. Мақоланинг ҳажми – 7 бетгача.

2. Матн формати: MS Word (*.doc, *.docx). Саҳифа формати: А4 (210х297 мм). Ҳар томондан 2,5 смдан қолдирилади. Матн фақат Times New Roman гарнитурасида, 12 кегл, 1,0 интервал, 1,25-параграф билан терилади.

3. Мақола матни қуйидаги тартибда расмийлаштирилади (1-илова):

 - мақоланинг катта ҳарфлар билан ёзилган номи (12 кегл, қорайтирилган) саҳифанинг ўрта қисмига жойлаштирилади;

 - муаллиф (ҳаммуалифлар) нинг фамилияси, исми, шарифи саҳифанинг ўрта қисмига жойлаштирилади;

 - ташкилот, шаҳар ва давлат номи саҳифанинг ўрта қисмига жойлаштирилади;

 - мақоланинг аннотацияси (11 кегл) кенглик бўйича текисланади;

 - калит сўзлар (7 тагача, 11 кегл) кенглик бўйича текисланади;

Юқоридаги пунктлар ўзбек тилидаги мақолалар учун ўзбек, рус ва инглиз тилларида, рус тилидаги мақолалар учун рус ва инглиз тилларида кетма-кет жойланади. Инглиз тилидаги мақолаларда бу пунктлар фақат инглиз тилида ёзилади.

 - мақола матни (12 кегл);

- расм ва жадвал номлари араб рақамлари билан рақамланиши (1-расм, 1-жадвал ва ҳ.к.), мақола матнида уларга ҳавола келтирилиши; жадваллар ичидаги ёзувлар 11 кеглдан кичик бўлмаслиги керак;

 - формулалар MS Word формулалар редакторида ёзилиши ва араб рақамлари билан қавс ичида (1) рақамланиши керак;

- фойдаланилган библиографик манбалар “Адабиётлар рўйхати” сарлавҳаси остида алифбе кетма-кетлигида рақамланган рўйхат тарзида мақоланинг охирида келтирилади (12 кегл), мақола матнида библиографик ҳаволалар фақат квадрат қавслар [1] ичида ёзилиши керак;

4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан сўнг ўзбек, рус ва инглиз тилларида 12 кегл катталигида оддий шрифт билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ҳақида маълумотлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, телефон рақами ва E-mail) ёзилади.

5. Мақола файли биринчи муаллиф фамилияси ва конференция шўбаси рақами орқали номланади (Ешбойев Б.Т. 1.доcх).


Конференцияда иштирок этиш учун талабнома (еркин шаклда), мақолани тақдим қилиш ва тўловини амалга ошириш муддати – 2024 йил 15 октабргача.

Мақолалар тўпламининг нашр харажатларини қоплаш мақсадида муаллифдан ҳар бир мақола учун 125 минг сўм миқдоридаги тўлов амалга оширилади.

Конференция материаллари тўпламида чоп эттириш учун мақолаларни юқорида келтирилган талабларга мослаштириб, қуйидаги электрон манзилга юборишингизни сўраймиз: mgnkd@mail.rudnavotova@mail.ru .

Тўпламда ўрин олган мақолалардаги илмий маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда мазмуни учун муаллифлар масъулдирлар.

Ташкилий қўмита манзили: Қарши шаҳри, 180183, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.

Мақолаларни қуйидаги электрон манзилларига юбориш мумкин: mgnkd@mail.ru, ёки dnavotova@mail.ru.

Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан www.qarshidu.uz сайтида орқали танишишингиз мумкин.        

Маълумот учун телефонлар:      +99891 214-01-56 (Жумайев Хайрулло),

                                                        +99899 742-87-07 (Навотова Дилноза),

                                                            +99893 423-71-72 (Сафаров исоқ),

                                                             +99890 667-48-59 (Ешбойев Бекзод),

                                                             +99891 459-14-15 (Хушмуродов Фаррух).