60540100 –Математика

11 Март 2026

Йўналиш номи:            Математика

Таълим шакли:             кундузги

Кредитлар миқдори:     240 кредит, 4 йил

Таълим тили:                Ўзбек

Бошланиш даври:        Сентябрь

Йўналиш коди:            60540100-Математика

Локацияси:                   Қарши давлат университети асосий кампус Бино Б

Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагилардан иборат:

– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим тизимида, мактабдан ташқари таълим муассасаларида математика фанидан дарс бериш;

– таълим тизимида кабинет мудири, методист лавозимларда ишлаш;

 – умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, техникумлар директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасини бошқариш;

–Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;

– ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда банк-молия соҳаси ташкилотларида комплекс масалаларни ечиш;

– таълим жараёни меъёрий ҳужжатлари, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш;

– дастурий таъминот, ахборот-коммуникация технологияси соҳасида мутахассис бўлиб ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

60540100 –Математика курс каталоги
Семестр Фанлар Умумий юклама Кредит Фан тури
1 Ўзбекистоннинг энг янги тарихи 120 4 Мажбурий
1 Инглиз тили 120 4 Мажбурий
2 Ўзбек(рус) тили 120 4 Мажбурий
2 Умумий психология 180 6 Мажбурий
1&2 Аналитик геометрия 300 10 Мажбурий
1 Дастурлаш асослари 120 4 Мажбурий
2 Математикада халқаро баҳолаш тизимлари 120 4 Мажбурий
1&2 Алгебра 360 12 Мажбурий
1&2 Математик анализ 360 12 Мажбурий
Умумий: 60 Кредит
3 Фалсафа 120 4 Мажбурий
3 Синф бошқаруви. Ўқув дастурларини и шлаб чиқиш ва татбиқ этиш 180 6 Мажбурий
3 Алгебра 180 6 Мажбурий
3&4 Математик анализ 360 12 Мажбурий
3&4 Дифференциал геометрия ва топология 240 8 Мажбурий
3&4 Дифференциал тенгламалар 240 8 Мажбурий
4 Диншунослик 120 4 Мажбурий
4 Таълимда баҳолаш 120 4 Мажбурий
4 Математика ўқитиш методикаси 120 4 Мажбурий
4 Умумий физика 120 4 Мажбурий
Умумий: 60 Кредит
5 Назарий механика 120 4 Мажбурий
5&6 Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика 240 8 Мажбурий
5&6 Математик физика тенгламалари 240 8 Мажбурий
5&6 Комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси 240 8 Мажбурий
5&6 Функционал анализ 240 8 Мажбурий
6 Алгебранинг танланган боблари 120 4 Танлов
Элементар алгебрадан практикум
6 Малакавий амалиёт 600 20 Мажбурий
Умумий: 60 Кредит
7 Вариацион ҳисоб ва оптималлаштириш усуллари 120 4 Мажбурий
7 Инклюзив таълим. Госпитал педагогика 120 4 Мажбурий
7&8 Ҳақиқий ўзгарувчили функциялар назарияси 240 8 Мажбурий
8 Дискрет математика ва математик мантиқ 150 5 Мажбурий
7 Эҳтимоллар назариясининг танланган боблари 120 4 Танлов
Элементар геометриядан практикум
7 Операторлар назарияси 120 4 Танлов
Ўрта мактаблар учун олимпиада масалалари
7 Анализнинг танланган боблари 150 5 Танлов
Элементар математикадан практикум
8 Малакавий амалиёт 600 20 Мажбурий
8 Якуний давлат аттестацияси 180 6 Мажбурий
Умумий: 60 Кредит