![]() |
Тўраева Матлуба ХолиқуловнаЎзбекистон тарихи кафедраси мудири,
|
1986-1990 йй. - Тошкент давлат маданият институти талабаси
1990-1995 йй. - Қарши давлат университети ўқув зали мудираси
1995-1998 йй. - Қарши давлат университети аспиранти
1998-2002 йй. - Қарши давлат университети Ўзбекистон тарихи марказида илмий ходим
2002-2011 йй. - Қарши давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси
2011-2014 йй. - Қарши давлат университети тарих факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари
2015-2018 йй. - Қарши давлат университетининг Тарих кафедраси катта ўқитувчиси
2018-2020 йй -Қарши давлат университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси доцент в.б.
2020 й. - ҳ.в. -Қарши давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири
“Ўзбекистон тарихи” кафедрасига 1993-йилда асос солинган бўлиб, 1993-1997 йилларда профессор О.Жўрақулов, 1997-2006 йилларда доцент Н.Исмоилов, 2006-2013 йилларда проф.А.Чориев мудирлик қилди. 2014-йилда “Ўзбекистон тарихи” ва “Жаҳон тарихи ва археология” кафедралари бирлаштирилиб, Тарих кафедраси ташкил этилди. Қарши давлат университети ректорининг 2018-йил 3-декабрдаги 565-Х сонли буйруғига асосан Ижтимоий фанлар факультети Тарих кафедраси негизида “Ўзбекистон тарихи” кафедраси қайтадан ташкил этилди. 2018-йил 3-декабрдан 2020-йил февралгача т.ф.д, профессор А.Ҳасанов, 2020-йил март ойидан бошлаб кафедра мудири лавозимини т.ф.д, доцент М.Тўраева давом эттириб келмоқда. “Ўзбекистон тарихи” кафедрасида 1993-йилдан бошлаб тарих таълим йўналиши бўйича олий маълумотли ва таянч мутахассислик дипломини олиш учун бакалаврлар тайёрланмоқда. Кафедрада вилоятдаги ижтимоий ривожланишда тарихчи мутахассисларга нисбатан эҳтиёжнинг ортиб бораётганлигини назарда тутган ҳолда, сиртқи ва иккинчи олий таълим йўналишида ҳам тарихчи мутахассислар тайёрланиб келинмоқда. Бундан ташқари кафедрада 70220301-Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, магистр талабалар бевосита кафедрадаги профессор-ўқитувчилар илмий раҳбарлиги остида Республика ва халқаро миқёсдаги конференциялар, илмий журналларда ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқдалар.
Барча ўқув шакллари бўйича Олий таълимнинг ДТС (Давлат таълим стандартлари)ларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган: маърузалар, амалий машғулотлар, лабараториялар ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш; Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига, битирув малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш, талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг назоратини жорий этиш ва мустақил ишларни ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш; Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш; Дарслик, ўқув қўлланма, услубий ва методик кўрматмаларни тайёрлаш; Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда иштирок этишга тайёрлаш; Белгиланган тартибда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг Республика ва халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан иштирок этишини таъминлаш; Белгиланган тартибда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг Республика ва халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан иштирок этишини таъминлаш; Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокамадан ўтказиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек илмий-техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари, кооперативлар, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш; Олий ўқув юртини битирганлар ва мазкур кафедрада стажёр-тадқиқотчи-изланувчиликни ўтаганлар мониторингини олиб бориш ҳамда улар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш; Хорижий ҳамкорлик, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш ва ҳакозолар.
Ўзбекистон тарихи
Тарихий география
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
Музейшунослик ва архившунослик
Ўзбекистоннинг маданияти ва санʼати тарихи
Ўзбекистон давлатчилиги тарихи
Ўрта Осиё меъморчилиги тарихи
Тарихий ўлкашунослик
Манбашунослик ва тарихшунослик
Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган оʼрни
Қашқадарё воҳаси тарихи
Ўзбекистоннинг қадимги ва илк ўрта аср шаҳарлари тарихи
Махсус тарих фанлари
Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта аср савдо йўллари тарихи
Ўзбекистонда ер-сув муносабатлари тарихи
Глоболлашув шароитида Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатлари ҳамкорлиги
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ва мадания жараёнларнинг долзарб масалалари
Ўзбекистоннинг ХИХ аср ИИ ярми — ХХ аср даври тарихи долзарб масалалари
Ўзбекистонда элчилик муносабатлари тарихи
Ўзбекистонда молия сиёсати ва пул ислоҳотлари тарихи (1917-1991 й.й.)
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва толерантлик
2024 йил 20-21- май кунлари Ўзбекистон тарихи кафедраси томонидан “Жаҳон цивилизациялари тизимида Ўзбекистон тарихи ва маданияти” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Кейинги йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қатор дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар нашр этилди. Жумладан, кафедра профессори Б.Эшов Ўзбекистон тарихи 1-2 қисмлари, профессор А.Ҳасанов Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, Тарихий ўлкашунослик, тарих фанлари доктори М.Тўраева Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий маданий жараёнларнинг долзарб масалалари, доцент М.Қодирова., Ш. Тўраевлар томонидан Ўзбекистон тарихи номли дарсликлар нашр эттирилди. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг халқаро ва республика миқёсида илмий мақолалари чоп этилган. Жумладан, улар халқаро анжуманда 34 та мақола, шунингдек, халқаро илмий журналларда 30 та мақола ва миллий илмий журналларда чоп этилган 42 та мақола билан иштирок этдилар.
Жаббарова Иқбол Хўжамуратовна “Қашқадарё воҳасининг суғорилиш тарихи” (1925-2022 йй), ”Тўхтаева Раъно Нўртўхтаевна “Совет ҳолкимиятининг молиявий сиёсати, пул ислоҳатлари ва Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий-ииқтисодий ҳаёти (1919-1991 йиллар)” мавзулари асосида тарих фанлари доктори (DSc), Орипова Лайло Зафаровна “Қашқадарё воҳаси адабий муҳити тарихи (1991-2022 йиллар)” Ўралов Ғайбулла Алиқулович “Қашқадарё воҳасидатарихий-маданий мерос объектларининг туризм салоҳиятини ошириш масалалари: муаммо ва эчимлариъ. (1991-2023 йй), Тўхтаев Шоҳрух Эшпўлатович “БХСР нинг ижтимоий-сиёсий иқтисодий ва маданий ҳаёти” (Қарши, Ғузор ва Шаҳрисабз вилоятлари мисолида), Ганиев Бобур Илҳом ўғли “Қашқадарёда театр ва мусиқа санъати тарихи” (1920-2023 йй) мавзулари бўйича (PhD) ва фан доктори (ДСc) бўйича тадқиқотчилар илмий изланиш ишларини олиб бормоқдалар.
Туркия давлати Мармара университети
Туркия давлати Чанақалъа Ўн саккизинчи март университети
Панжикент шаҳридаги Тожикистон педагогика институти
Қарши шаҳар Халқаро инновацион университети
Қарши шаҳар Турон университети
Қарши шаҳар Иқтисодиёт ва педагогика университети
Қарши шаҳар Ахборот технологиялари ва менежмент университети
Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи
Қашқадарё вилоят Маданий мерос бошқармаси
Тўраева Матлуба Холиқуловна-тарих фанлари доктори, доцент
Эшов Боходир Жураевич-тарих фанлари доктори, профессор
Хасанов Акрам Муминович-тарих фанлари доктори, профессор
Кодирова Мамлакат Муминовна-тарих фанлари номзоди, доцент
Уракова Нигора Саламовна-тарих фанлари номзоди, доцент
Қуватова Нодира Кадировна-тарих фанлари номзоди, доцент
Тухтаева Раъно Нортухтаевна-тарих фанлари фалсафа доктори, доцент
Тураев Шухрат Рахманович-тарих фанлари фалсафа доктори, доцент
Полвонов Козимбек Наимович-тарих фанлари фалсафа доктори доцент
Рахмонкулова Оксана Аликуловна-тарих фанлари фалсафа доктори, доцент
Кучаров Жамшид Кулназарович-тарих фанлари фалсафа доктори, доцент
Маллаева Феруза Раджабалиевна-тарих фанлари фалсафа доктори
Мўминов Усмон Муҳаммад ўғли-тарих фанлари фалсафа доктори, доцент
Сулайманова Сохиба Баходировна-тарих фанлари фалсафа доктори, катта ўқитувчи
Низомов Хайриддин ХХХ-тарих фанлари номзоди, катта ўқитувчи
Баратова Дилдора Бекмуродовна-стажер ўқитувчи
Ғаниев Бобуржон Илҳом ўғли-стажер ўқитувчи
Ўралов Ғайбулла Алиқулович-стажер ўқитувчи
Орипова Лайло Зафаровна-стажер ўқитувчи
Тўхтаев Шоҳрух Эшпўлатович-стажер ўқитувчи
Хушматова Сарвиноз Баҳодир қизи-стажер ўқитувчи