ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВATSIЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ КАФЕДРАСИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Қарши давлат университети бошланғич таълим кафедраси томонидан 2024 йил 26-27 апрел кунлари “Таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденсиялари: долзарблиги, муаммолари ва истиқболлари” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Илмий-амалий конференция қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:
1-шуъба: Халқаро ва маҳаллий тенденсиялар асосида умумий таълимнинг долзарблигини асослаш ва унинг сифатини таъминлаш
2-шуъба: Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий асослари
3-шуъба: Профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сифати, таълим дастурлари, технологияларини ривожлантириш.
4-шуъба: Олий таълим ҳамда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш механизмлари.
Конференцияда Халқаро миқёсдаги Олий ва профессионал таълим, умумий ўрта таълим муассасалари соҳасидаги профессор-ўқитувчилари, илмий муассаса мутахассислари, докторант ва мустақил изланувчиларнинг қатнашишлари кўзда тутилган.
Мақола ва тезислар мазмунига қўйиладиган талаблар:
− мақола ва тезислар конференция йўналишларига мос келиши, берилаётган ғояларнинг мазмуни, назарий ва амалий аҳамияти аниқ ёритиб берилиши ва якунланган бўлиши лозим;
− мақола ёки тезиснинг мазмуни, келтирилган маълумотлар ва уларнинг илмий асосланиши имловий, пунктуатсион ва стилистик хатоликлардан холи бўлиши ҳамда манбаларнинг ишончлилиги учун муаллифлар масъулдирлар;
− мақола ёки тезис матнида турли қисқартмалардан фойдаланмаслик (зарур ҳолларда уларнинг ёйилмаси матнда келтирилиши лозим), матн ва жадвалларни таҳрирлашга тақиқ қўймаслик тавсия қилинади.
Мақола ва тезисларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
− мақола ёки тезис Microsoft Word дастурида, Times New Roman, 14 ўлчамда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланади;
− мақолада берилган расмлар қуйидаги форматда бўлиши шарт: jpg, bmp;
− мақоланинг сарлавҳаси бош ҳарфлар билан саҳифа ўртасида ёзилади. Матн сарлавҳасининг ост қисмида муаллиф (лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи кўрсатилади ва сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади;
− ўзбек, рус, инглиз тилларида аннотатсия ва калит сўзлар берилиши лозим;
− матн сарлавҳасининг ост қисмида муаллиф (лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони, иш жойи кўрсатилади ва сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади;
− фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида берилади. Ҳаволалар мақола матнида келтирилади ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва саҳифаси кўрсатилади [1:10];
− мақола ва тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида, электрон вариантда, А4 форматда ва 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда 2024 йилнинг 15 апрел кунига қадар қабул қилинади. Конференция материаллари муаллифларнинг олдиндан тўпланган бадал маблағлари ҳисобидан тўплам ҳолида чоп этилади (бадал пули ҳар бир саҳифаси учун 20.000 сўм қилиб белгиланди, карта рақами 9860010120833321 (Казакова Марҳабо Кудратовна).
Мақола ва тезислар қўшимча экспертизадан ўтказилади. Юқорида келтирилган талабларга мос келмаган мақола ва тезислар чоп этилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
Конференцияда ўзининг мақола ва тезислари билан иштирок этган ҳар бир иштирокчига конференция материалларининг электрон тўплами тақдим этилади. Конференция материаллари Google Scholar, DOAJ(Directory of Open Access Journals), OpenAIRE каби халқаро базаларда индексланади.
Конференция ташкилий қўмитаси: Қашқадарё вилояти Қарши давлат университети Бошланғич таълим кафедраси. Электрон почта манзили. . karshi_konf@mail.ru
Манзил: ҚарДУ Қарши ш. Кўчабоғ 17 тел.: (+99875) 225-34-13.
Мақола ва тезисларни қабул қилиш учун масъулларнинг телефон ва телеграм номерлари:
1-шўба бўйича: Ярманова Ю.Б. тел:+998934201383
2- шўба бўйича: Чориева Ф.А тел:+998914747154
3- шўба бўйича: Казакова М.К. тел:+998916366625
4- шўба бўйича: Аслонова О.П. тел:+998904262303