Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

23 май 2023

Холмирзаев Нодир Сулаймонович


Қарши давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор,
техника фанлари номзоди, доцент

 

Телефон: +99875 220-02-13

Электрон почта: xolmirzayevn@umail.uz

 

Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари соат 15-00 дан 18-00 гача.

Холмирзаев Нодир Сулаймонович 1971 йил 5 мартда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. Маълумоти олий. 1988-1993-йилларда Қарши давлат университетида таҳсил олган. Техника фанлари номзоди, доцент. Миллий тикланиш партияси аъзоси. Нодир Холмирзаев ўз иш фаолиятини 1993 йил Қарши давлат университетида физика ўқитиш методикаси кафедраси лаборантлигидан бошлаб турли йилларда илмий бўлим назоратчиси, илмий бўлим бошлиғи, физика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси, физика ва математика факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини, физика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири ва университет ўқув услубий бошқарма бошлиғи каби лавозимларда ишлаган. Н.Холмирзаев ўзининг педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти давомида жами 100 дан ортиқ иш эълон қилган, шулардан 68 таси илмий, 4 таси монография, 4 таси ўқув-услубий ишларидир. Диссертация ҳимоясидан кейин 40 дан ортиқ илмий иш, жумладан илмий журнал ва тўпламларда 28 та илмий мақола, шундан хорижий ёки халқаро илмий тўпламларда 12 та илмий мақола ҳамда 2 та ўқув-услубий иш чоп этилган. 2018 йил 6 ноябрдан илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда.