Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси

12 Март 2025

Камолов Ифтихор Бахтиёрович


Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири, Педагогика фанлари доктори(DsC), профессор
Телефон: +998 99 745-23-82
Электрон почта: kamolov.ib@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба, Чоршанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2010-2016 йиллар - Қарши давлат университети, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси ўқитувчиси. 
2016-2018 йиллар- Қарши давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси катта илмий ходими, изланувчи.
2018 йилдан- ҳозирги вақтгача Қарши давлат университетининг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири.        

Кафедра тарихи

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси 2008 йил 20 майда Касбий таълим кафедраси негизида ташкил этилди. Кафедрада ҳозирги вақтда 8 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 1 нафари DSc(Педагогика фанлари бўйича), профессор, 1 нафари техника фанлари номзоди, профессор, 2 нафари доцент , 1 нафари катта ўқитувчи ҳамда 3 нафари ассистент ўқитувчи бўлиб, илмий салоҳият   30% ни ташкил этади.

Асосий вазифалари

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси  “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” ҳамда Архитектура(турлари бўйича) йўналишлари бўйича мутахассис тайёрлайди

Ўқитиладиган фанлар

1.Чизма геометрия

2. Қаламтасвир

3. Рангтасвир. Композиция

4. Чизмачилик

6. Пластик анатомия

7. Академик қаламтасвир асослари ва композиция

8. Дастгоҳли академик рангтасвир ва композиция

9. Тасвирий саънат технологияси ва нусха кўчириш

10. Ҳайкалтарошлик

11. Амалий санъат. Бадиий безак санъати.

12. График тасвирлаш асослари

13. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ўқитиш назарияси ва методикаси

14.Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ўқитишнинг инновацион педагогик технологиялари

15. Компьютер графикаси

16. Тасвирий санъат тарихи

17. Муҳандислик графикаси терминологияси

18. Миниатюра

19. Архитектуравий лойиҳалаш асослари.

20. Бино ва иншоотлар типологияси.

21. Архитектуравий қаламтасвир, рантасвир, ҳайкалтарошлик

22. Архитектуравий чизма, графика.

23. Архитектура тарихи ва назаряси

24. Қурилиш конструкциялари

25. Қурилиш материаллари

Илмий ишлар

Кафедрада асосан қуйидаги илмий йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилади:
1. Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат ва чизмачилик фанларини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш методикаси.
2. Касб-ҳунар коллежларида муҳандислик графикаси фанини ўқитишни такомиллаштириш методикаси
3. Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатиш методикаси.
4. Архтектура фанларини ўқитиш методикаси.
 Мазкур илмий йўналишларда техника фанлари номзоди, профессор Ф.Очилов, Педогогика фанлари  доктори, профессор И.Камолов раҳбарли гида тадқиқот ишлари олиб борилади.

Тадқиқотчилар

Кафедра ўқитувчиси Қоржовов Бобур Жовлиевич кафедра таянч докторанти ҳисобланиб, 13.00.02 - таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Тасвирий санъат) ихтисослиги бўйича “Тасвирий санъат дарсларида талабаларни мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикаси (ОТМ мисолида)” мавзусида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси олиш учун олиб борган илмий иши ниҳоясига етди.Ҳимоя қилиш арафасида турибди. 

Ҳамкорлик

Кафедрада халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган. Россия фадерасиясининг Белгород давлат миллий тадқиқотлар университети, Белгород давлат технология университети, Белгород давлат санъат ва маданият институти, Красноярск давлат бадиий институти, Гжел давлат университети, Орел  давлат университети, Қозоғистон Республикасининг Кўкчатов ва Жетисув  давлат университетлари ҳамда Жанубий Кореянинг Ханбат университетлари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. Уларга асосан ҳамкорлик алоқалари давом этмоқда. Белгород давлат миллий тадқиқотлар университети ва Қарши давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик таълим дастури асосида 47.03.01. “Педагогик таълим” Тасвирий санъат ва 5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишлари бўйича келишув шартнома имзоланди.

Кафедра ўқитувчилари

• Очилов Фарход Эгамбердиевич                                            
• Астанов Толиб Мухторович                              
• Хужакулов Элбек Эрматович
• Мухаммадиева Зарифа Лутфуллаевна
• Мирзаев Ориф Нурмухаммадович
• Орипов Неъмат Чулиевич
• Пардаев Аббос

Саҳифалар

Санъатшунослик факультети
Мусиқий таълим кафедраси
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси
Рангтасвир ва амалий санъат кафедраси