Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси

1 June, 2021

Кафедра мудири: 
Филология фанлари доктори, доцент

Ачилов Насим Камолович, 

Телефон: (+998 93) 907-40-27

Электрон манзили:  nasim.ochilov@mail.ru

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 22 ноябрда тасдиқланган “Қарши давлат университети ташкилий тузилмаси” ва 2019 йил 10 декабрда бўлиб ўтган университет Кенгашининг 651Х буйруғига асосан “Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ташкил этилди. Кафедрага мудир вазифасини бажарувчи доцент Д. Халилова тайинланган. ҚарДУ Кенгаши қарорига асосан филология фанлари номзоди, доцент Н. Очилов 2021 йил 8 январдан кафедра мудири сифатида фаолиятини бошлади. Кафедрада жами 13,5 штат бирлигида 17 нафар профессор- ўқитувчи мавжуд бўлиб, шундан 2 нафари фан доктори, 6 нафари доцент, 4 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳамда 4 нафар катта ўқитувчи ва ўқитувчидан иборат таркиб фаолият юритмоқда. Кафедра нофилологик таълим йўналиши талабаларига “Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши”, ”Давлат тилида иш юритиш”, “Ўқитувчи нутқи маданияти”, “Ўзбек адабиёти”, 5111700 - Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши талабаларига “Она тили ва болалар адабиёти”, “Она тили ўқитиш методикаси”, “Ифодали ўқитиш практикуми“ фанлари ўқитилиб, маъруза ва амалий машғулотлар етакчи профессор-ўқитувчилар томонидан фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида олиб борилмоқда. Кафедра ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Бухоро давлат университети, Ургенч давлат университети, Наманган давлат университети, Корея Республикасининг Евросиё Турк институти ва бошқа таълим муассасалари билан ўқув ва илмий соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Қарши давлат университетининг академик лицейи, Косон агротехнология техникуми билан ҳам таълим ва маънавий-маърифий соҳаларда ҳамкорлик ишларини амалга ошириб келмоқда.

Кафедранинг илмий йўналиши: “Ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитиш ва адабиётшуносликнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб боришга мўлжалланган. Кафедрада “Ўзбек тили ва адабиётшунослигининг нофилологик таълимда ўқитилиш масалалари” мавзусида илмий семинар ташкил этилган бўлиб, профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид муаммолар юзасидан маърузалар ташкил этилмоқда.

Кафедранинг илмий салоҳияти 75 % фоизни ташкил этиб, 2020-2021 ўқув йилида Д. Базарова “Ўзбек тилида вариантдош бирликларнинг нутқий қўлланиши ва услубий хусусиятлари” филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Д. Шодмонова “Абдулла Орипов шеъриятининг линвопоэтик хусусиятлари” (метафорик ҳодисалар мисолида) филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Д. Ниёзова “Бадиий матнда лисоний шахс типлари” филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Н. Очилов “ХХ асрнинг охири ва ХХI аср бошларида достончилик анъаналарининг сақланиш ҳолати” филология фанлари доктори (DSc) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. 2020-2021 ўқув йили давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 3 та монография, 2 та ўқув-услубий қўлланма 30 га яқин илмий мақолалар республика ва хорижий журналларда чоп эттирилди.

Ҳозирги вақтда Н. Очилов раҳбарлигида мустақил тадқиқотчилар Ф. Жумаева “Қашқадарё воҳаси тўй қўшиқларининг локаль хусусияти ва поэтикаси”, Д. Ҳамроев “Таркибадахшон” достони сюжети генезиси ва эволюцияси” мавзуларида 10.00.08 – Фольклоршунослик ихтисослиги бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

Кафедра ўзининг ташкилий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда Қашқадарё вилоятидаги қатор ташкилот ва корхоналарда давлат тилида иш юритиш, ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ташкил этиш борасида ҳам тегишли амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.