Жиззах политехника институти вакиллари ҚарДУ фаолияти билан танишди
26 Ноябрь 2026, 07:26
Университет янгиликлари
Бугун Жиззах политехника институтининг тегишли соҳа проректорлари ва бўлим бошлиқлари Қарши давлат университетига ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар университетнинг Халқаро илмий лабораториялар маркази, Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази, Тиллар факультети ҳамда "Лочин" футбол клуби стадиони фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташрифдан кўзланган мақсад Қарши давлат университетида тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш, уларни оммалаштириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига замонавий ёндашувларни татбиқ этишдан иборат.