Факультет тарихи
Бухоро бирлашган педагогика ва ўқитувчилар институтининг Қарши филиали (1945-йил) да ташкил этилган. 1956-йилда мазкур филиал Қарши давлат педагогика институтига айлантирилдиваТарих-филология факультети ташкил этилди. 1963-йилдан бошлаб Ўзбек филологияси бўйича мутахассислар тайёрлай бошлади. 1977-йилда Тарих-филология факультетидан Филология факультети алоҳида факультет сифатида ажралиб чиқди. 1989-йилда тарих ва филология факультетлари бирлаштирилди. 2008-йилда мазкур факультет яна алоҳида иккита факультетга ажратилди. Ўзбек филологияс ифакультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2011-йилда тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Филология факультети деб юритилган. 2014-йил август ойида тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Ўзбек филологияси факультети деб юритилган.Ўзбек филологияси факультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018-йил ноябрь ойида тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Филология факультети деб номланди.
2021-2022 - ўқув йилида Филология факультетида 1503 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Факультет маъмурияти
Филология факультети декани
Эрназарова Гулноза Хамраевна
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)
Телефон: (+998 91) 216-08-09
E-mail: ernazarova@umail.uz
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини
Равшанова Гулрухбегим Қахрамон қизи
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанба ва шанба кунларидан ташқари)
Телефон: (+998 97) 229-69-27
E-mail: ravshanovagulruxbegim@gmail.com
Ўқув ишлари бўйича декан муовини
Кенжаев Тўлқин Арабович
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Сешанба ва жума кунларидан ташқари)
Телефон: (+998 91) 955-76-96
E-mail: tkenjayev1972@umail.uz
Ўқув ишлари бўйича декан муовини
Холиқов Азамат Бахриддинович
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Сешанба ва жума кунларидан ташқари)
Телефон: (+998 91) 450-38-84
E-mail: xoliqovazamat@umail.uz
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини
Акрамов Шерзод Халмирзаевич
Қабул вақти: Ҳар куни: 09.00-17.00
Телефон: (+998 93) 152-00-82
E-mail: sherzod.akromov.82@mail.ru
Факультет кафедралари
Адабиётшунослик кафедраси
Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:
5120100–Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбектили)
5111300 – Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти)
Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлайди:
5А111201–Ўзбек тили ва адабиёти
Ҳозирги вақтда факультетда 58 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади, шундан: 2 нафари фан доктори, профессор; 2 нафар фан доктори, доцент; 9 нафар фан номзоди, доцент; 16нафар фан номзоди, каттаўқитувчи; 10 нафар катта ўқитувчи, 19 нафари ассистент - ўқитувчилардир. Илмий салоҳият- 50% ни ташкил этади.
ФАКУЛЬТЕТДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР
Факультетда таълим йўналишлари бўйича монография, ўқув-услубий қўлланмалар ва ишланмалар ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлашга алоҳида эътибор берилиб, университет Ахборот-ресурс маркази, ЗиёНЕТ тармоғи ва бошқа сайтларда жойлаштириб борилмоқда. Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан охирги уч йилда 15 та монография, 20 та ўқув қўлланма, 50 га яқин ўқув-услубий қўлланма ва ишланмалар, 190 дан ортиқ илмий мақолалар ва 350 дан ортиқ тезислар халқаро ва республика миқёсидаги конференцияларда ҳамда илмий тўпламлардан ашреттирилди.
№ |
Кафедралар номи |
Дарсликлар сони |
Ўқув қўлланмалар сони |
Монографиялар сони |
1. |
Адабиётшунослик |
- |
8 |
8 |
2. |
Ўзбек тилшунослиги |
- |
7 |
5 |
3. |
Рус тили ва адабиёти |
- |
5 |
2 |
Факультетда ўзбек тили ва адабиёти ҳамда рус тили ва адабиёти йўналишлари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг илмий-назарий семинари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу семинарларда профессор-ўқитувчилар илмий ишлари бўйича маърузалар, илмий мақолалари, шунингдек, докторлик диссертацияси устида изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг ишлари муҳокама қилинади ва ҳимояга тавсия этилади.
2018-йил июнь ойидан бошлаб Қарши давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи ПҳД.30.05.2018.Фил.70.01 рақамли Илмий кенгаш фаолият олиб бормоқда.
Факультетнинг иқтидорли талабаларидан Исломова Шоира (2010-йил), Акбаров Муҳиддин (2011-йил), Пирназарова Ситора (2012-йил), Сулаймонов Бобур (2015-йил), Маманова Адолат (2016-йил), Бобожонова Шохсанам (2016-йил), Боймирова Дилшода (2017-йил) Элмуродова Фазилат (2018-йил), Абатов Достон (2018-йил) Навоий номидаги Давлат стипендиясига сазовор бўлдилар. Факультет талабаси Одилова Нодира 2015-йилда “Йилнингенгфаолёшжурналисти” Республика кўрик танловининг радио йўналишида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 2016-йилда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Кечакимедиг-у, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги мақолалар танловида қатнашган факультетнинг 2-курс талабаси Турсунова Юлдуз фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. 2016-йилда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида ўтказилган илмий маърузалар танлови Республика босқичи иштирокчиси 3-курс талабаси Маманова Адолат сертификат билан тақдирланди.
Факультет кафедралари қошида 3 та фан тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Булар “Адабиётшунослик” кафедраси қошидаги “Ижод гулшани” (раҳбари: ф.ф.н., С. Мо;минова) ёш ижодкорларнинг адабий тўгараги, “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси қошида “Ёш тилшунос” (раҳбари: ўқитувчи ф.ф.ф.д. Норхаджаева) “Рус тили ва адабиёти” кафедраси қошида “Словесник” (раҳбари: катта ўқитувчи Л. Юлдошева) фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.