Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси

26 Сентябрь 2026

Нодиров Шохрух Дилмуродович


Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси мудири,
Ф.-м.ф.ф.д., (PhD) доцент
Телефон: +998 90 167-92-34
Электрон почта: nodirov.sd@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба - Жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2010-2014 йй. - Мирзо Улуғбек номидаги Узбекистон Миллий университети талабаси (бакалавр) 
2014-2016 йй. - Қозон (Приволжский) Федерал университети талабаси (магистратура)
2017-2018 йй. - Қарши давлат университетининг математика кафедраси ўқитувчиси
2018-2020 йй. - Қарши давлат университетининг физика-математика факультети таянч докторанти
2021-2022 йй.- Қарши давлат университетининг математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси ўқитувчиси
2022 й .- ҳ.в.    - Қарши давлат университетининг математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси мудири

Кафедра тарихи

“Математик анализ” кафедраси 1982-йилда ташкил этилган ва унда ф-м.ф.н. Э.Эшдавлатов мудирлик қилган. 1988-йилдан 1992-йилгача  “Математик анализ” кафедрасида доцент Н.Дилмуродов мудирлик қилган. 1992-йилда ушбу кафедра мудирлиги лавозимида доцент Ж.Тошев ишлаган. Шу йили кафедра учга бўлиниб, “Математик анализ”, “Алгебра ва геометрия” ҳамда “Дифференциал тенгламалар” кафедралари ташкил этилган. “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Тошев, “Алгебра ва геометрия” кафедрасига доцент С. Узоқов, “Дифференциал тенгламалар” кафедрасига доцент Ж. Оромов мудирлик қилган. 1995-йилда “Математик анализ” ва “Дифференциал тенгламалар” кафедралари бирлаштирилиб, “Математик анализ”  кафедраси деб номланди. Бу кафедрага 1998-йилгача доцент Ж.Тошев мудирлик қилди. 1998-йилдан 2001-йилгача “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Оромов мудирлик қилди. 2001-йил кафедра мудири лавозимига доцент Э.Эшдавлатов тайинланди. 2005-йилда “Математик анализ” ва “Алгебра ва геометрия” кафедралар бирлаштирилди ва “Математик анализ ва алгебра” кафедраси ташкил этилди.  Кафедрага доцент Н. Шарипов мудирлик қила бошлади. 2008-йилдан 2010-йилнинг июнь ойигача ушбу кафедра мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ф-м.ф.н. М.Абулов ишлаган. 2010 йилдан  2014 йилгача кафедра мудири вазифасида ф-м.ф.н. А.Имомов ишлади. 2014-йил “Математик анализ ва алгебра” ва “Умумий математика” кафедралари бирлаштирилди ва “Математика” кафедраси ташкил этилди. 2014 йил сентябрдан кафедра мудири лавозимига ф-м.ф.н. Э. Алиқулов сайланди. “Математика” кафедраси 2018-йил ноябрда “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар” ва ”Алгебра ва геометрия” кафедраларига ажратилди. “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар ”кафедраси мудири лавозимига ф-м.ф.н. Э.Алиқулов тайинланди. 2020-2022 йиллар “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар” кафедрасига Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.С.Рустамова раҳбарлик қилди. 2022 йил сентабрдан мазкур кафедрага Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Нодиров Шоҳруҳ Дилмуродович раҳбарлик қилиб келмоқда.

Асосий вазифалари

Университет Устави, кафедра тўғрисидаги Низомнинг аниқ бажарилишини таъминлаш; кафедра тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлимга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ва вазифаларига еришишни таъминлаш; амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқарма фаолиятини бошқариш ва бошқариш;

Ўқитиладиган фанлар

Кафедра асосан математика йўналишида бакалаврият ҳамда магистратура мутахасислари чиқаришга мўлжалланган.

Бакалавриатурада ўқитиладиган фанлар рўйхати: 
Математик анализ;
Дифференциал тенгламалар;
Комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси;
Функционал анализ;
Mатематик физика тенгламалари;
Ҳақиқий ўзгарувчили функциялар назарияси;
Ҳисоб(Calculus);
Математик физика усуллари;
Олий математика;
Математика;
Танлов фанлар рўйхати:
Математика физиканинг қўшимча боблари;
Дифференциал тенламаларнинг танланган боблари;
Операторлар назарияси;
Анализнинг танланган боблари;
Ўрта мактаблар учун олимпиада масалалари;
Элементар математика;

Магистратурада ўқитиладиган фанлар рўйхати: 
Ўлчовлар ва интеграллар назарияси;
Банах фазоларида операторлар назарияси;
Махсус фанларни ўқитиш методикаси;
Математик физиканинг замонавий усуллари;
Танлов фанлар рўйхати:
Анализнинг танланган боблари;
Операторларнинг спектрал назарияси;
Математик физиканинг тескари масалалари;
Юкланган дифференциал тенгламалар ва уларнинг татбиқлари;
Дискрет динамик системалар;
Стохастик анализ назарияси.

Илмий ишлар

Илмий йўналишлар: 
Узлуксиз ва дискрет вақтли динамик системалар. 
Математик физика тенгламалари учун тўғри ва тескари масалалар.  
Гиббс ўлчовлари хамда ночизиқли операторларнинг қўзғалмас нуқталари.
Ҳисобланувчанлик назариясининг баъзи масалалари;
Бутун ва бутун бўлмаган тартибли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун чизиқли ва чизиқсиз нолокал шартли масалалар.

Тадқиқотчилар

Кафедрада  01.01.01-Математик анализ мутахассислиги бўйича 3 нафар таянч докторант:   
1. Ж.Н.Жумаев (Илмий раҳбари ф.-м.ф.д., профессор Ў.А.Розиков),
2. Ш.С.Бобожонов (Илмий рахбар ф.-м.ф.д., профессор Н.М.Жабборов),
3. А.З.Халилов (Илмий рахбар ф.-м.ф.д., доцент  Ф.Х.Ҳайдаров),
4. С.Ғ.Ўктамова (Илмий рахбар ф.-м.ф.д., профессор М.И.Мўминов),
5. Ж.З.Истамов (Илмий рахбар ф.-м.ф.д., доцент У.У.Жамилов),
6. Ш.З.Нурматова (Илмий рахбар ф.-м.ф.д., доцент А.Ю.Хамраев)
"01.01.02   Дифференциал тенгламалар ва математик физика"  мутахассислиги бўйича еса  2 нафар  таянч докторант: 
1. Ш.А.Абдимуродова ( Илмий раҳбари ф.-м.ф.д., доцент Ю.Файзиев),
2. М.Б.Бобохонова (Илмий раҳбари ф.-м.ф.д., доцент Ю.Файзиев), таҳсил олишмоқда.

Ҳамкорлик

Кафедра Россиянинг Сибир Федерал университети, Новосибирск Давлат университети, Қозон Федерал университетлари, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И.Романовский номидаги математика институти, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд Давлат университети, Бухоро давлат университетларининг тегишли кафедралари билан илмий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Кафедра ўқитувчилари

Ҳозирги вақтда кафедрада жами 12 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 1 нафари фан номзоди ва 5 нафари физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd).
Кафедра профессор-ўқитувчилари: 
ф-м.ф.ф.д.(PhD), доцент Нодиров Шоҳруҳ Дилмуродович;
ф-м.ф.н., доцент Хамраев Ахрор Юсупович;
ф-м.ф.ф.д.(PhD), доцент  Янгибоев Зойир Шобердиевич;
ф-м.ф.ф.д.(PhD) Боратов Боходир Сойиб ўғли;
ф-м.ф.ф.д.(PhD) Нуралиева Новбаҳор Шаймардон қизи
ф-м.ф.ф.д.(PhD) Дусанова Умида Хомид қизи;
ўқитувчи   Тошқулова Дилшода Адхам қизи;
ўқитувчи   Рахимов Аброр Маҳмуд ўгъли;
стажер ўқитувчи  Ўтаев Азизбек Тоир уғли;   
стажер ўқитувчи  Даминова Мукаррам Султон қизи;
стажер ўқитувчи  Сафаров Расул Чориёр ўғли;
стажер ўқитувчи   Дониёров Аброр Рахмиддин ўғли;