![]() |
Хуррамов Жасур ҚўйлиевичCпорт фаолияти кафедраси мудири, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),профессорТелефон: +998 90 638-20-19Электрон почта: khurramov.zhk@qarshidu.uzҚабул кунлари: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача |
1994-1998 йй.- Қарши давлат университети жисмоний маданият факультети талабаси
1998-2001 йй.- Қарши давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицей жисмоний тарбия раҳбари
2001-2004 йй.- Қарши давлат университети жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси
2004-2008 йй.- Қарши давлат университети факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси
2007-2008 йй.- Қарши давлат университети жисмоний маданият факультети илмий ишлар бўйича декан муовини
2008 – 2014 йй.- Қарши давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси
2014 - 2017йй.- Қарши давлат университетининг жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
2017 -2021 йй-Қарши давлат университети Факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси мудири
2021-2022 йй- Қарши давлат университетининг жисмоний маданият факультети декани
2022-2023 йй- Қарши давлат университетининг Жисмоний тарбия ва спорт турлари кафедраси доценти
2023-йилдан ҳозирги кунга қадар Қарши давлат университети Спорт фаолияти кафедраси мудири
Спорт фаолияти кафедраси 2023-йил 6-сентябрьда ташкил топган. Айни вақтда Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),Профессор Хуррамов Жасур Қўйлиевич кафедра мудири лавозимида иш олиб бормоқда. Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчилардан: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Б.Худойбердиев, доцентлар: О.Нуралиева, О. Норов ,Ш.Акбаров , В.б доцентлар: Ғ.Ёмғиров, Б. салайдинов, М.Ёдгоров, Ш. Нуров, К. Сувонов, катта ўқитувчилар: К. Бўриев, У.Нормуродовлар талабаларга сабоқ бериш билан бирга уларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар.
Олий таълим муассасаси ёки факультетнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унда бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, услубий, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда ташкилий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.
Бакалавр бўйича кафедрада ўқитиладиган фанлар:
-Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси;
-Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси;
-Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси;
-Сузиш ва уни ўқитиш методикаси;
-Спорт маҳоратини ошириш;
-Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва ҳакамлик қилиш.
Танлов фан:
-Спорт иншоотлари;
-Туризм;
-Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
-Оммавий спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг фаолияти давомида 1 та монография, ўқув-услубий қўлланмалар, 7 та ўқув қўлланмалар, 2 та дарслик тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди. Жумладан, 2023–2024 ўқув йилининг ўзида кафедра профессор-ўқитувчилари муаллифлигида 2 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма нашр этилди.
Ҳозирги кунда бир қатор кафедра ўқитувчилари илмий фаолият билан шугъулланиб келмоқда хусусан, Бўриев Камол Суюньович – 13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича “Ёш курашчиларни мусобақа фаолиятини модельлаштириш асосида ўқув – машгъулотларини такомиллаштириш” мавзусида илмий фаолият олиб бормоқда. Акбаров Шерзод Ахрорович -13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослигида “7-9 ёшли ўқувчиларнинг координацион қобилятларини жисмоний тарбия дарсларида айланма машгъулот услубида мақсадли ривожлантириш” мавзу доирасида илмий фаолият олиб бормоқда. Абдуҳолиқов Бекнур Алишер ўгъли –13.00.04-Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослигида “Олий таълим муассасаларининг талабаларини футбол махсус машқлари асосида жисмоний сифатларини такомиллаштириш” мавзу доирасида илмий фаолият олиб бормоқда.
Кафедра Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ЎзМУ, ТерДУ каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
Спорт фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби:
1. Хуррамов Жасур Қўйлиевич PhD. Профессор кафедра мудири
2. Худойбердиев Бахтияр Рахматуллаевич PhD доцент
3. Нуралиева Ўғилой Шомуратовна Доцент.
4. Норов Олим Тошпўлатович Доцент
5. Акбаров Шерзод Ахрорович Доцент
6.Салайдинов Ботир Мейлиевич в.б. доцент.
7.Ёмғуров Ғоффор Бобошарипович в.б. доцент
8. Сувонов Қодир Юлдошевич в.б. доцент
9.Нуров Шакир Розиқович в.б. доцент.
10.Ёдгоров Мансур Абдиалимович в.б. доцент.
11.Бўриев Камол Суюньович катта ўқитувчи
12. Нормуродов Улуғбек Мейлейивич катта ўқитувчи
13. Райҳонов Аброр Муҳаммадиевич ўқитувчи
14. Сафаров Анвар Сафарович ўқитувчи
15. Раҳимов Мусирмон Бердиевич ўқитувчи
16. Соатов Дилшод Махмараимович ўқитувчи
17. Атавуллаев Бекзод Бахтиёрўғли ўқитувчи
18. Абдуҳолиқов Бекнуржон Алишер ўғли ўқитувчи