Спорт факультети

17 Февраль 2025

Жабборов Акбар Тухлиевич


спорт факультети декани,
Телефон: +998 91 637 27 77
Электрон почта: 
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Сешанба жума кунлари 14:00 дан 16:00 гача

Меҳнат фаолияти

1995-1999 йй. - Қарши давлат университети талабаси

1999-2002 йй. - Қарши давлат университети жисмоний маданият назарияси кафедраси лабаранти

2003-2005 йй - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти магистранти

2006-2014 йй. - Қарши давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси

2014-2018 йй. - Қарши давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси

2018 -2023 йй. - Қарши давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси

2023 -2024 йй. - Қарши давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти

2024 й. - ҳ. в. - Қарши давлат университетининг Спорт факультети декани.

Факултет тарихи

Спорт факультети 1965 йилда Қарши давлат педагогика институтининг Табиатшунослик факультети таркибидан ажралиб чиқиб бўлим сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур бўлим 1971 йил Жисмоний маданият факультетига айлантирилган. 2023 йилдан бошлаб Жисмоний маданият факультети номи Спорт факультети деб ўзгартирилди. Ўтган давр мабойнида факультетда проф. Ш.Қурбонов, проф. Ё.Худойбердиев, доц. Г.Салихов, к.ўқ. Н.Жалилов, доц. Ш.У.Султонов, к.ўқ. Ф.Г.Қаҳҳоров, доц. Ф.Эшпўлатов, доц. Ж.Хуррамовлар деканлик лавозимида ишлаганлар. 2022 йил октябр ойидан бошлаб факультет декани вазифасида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ф.Эгамбердиев фаолият юритган. 2024 йиладан бошлаб доцент Жабборов Акбар Тухлиевич декан лавозимида ишламоқда. Факультет таркибида 2 та кафедра мавжуд: “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси ва “Спорт фаолияти” кафедраси мавжуд.

Асосий вазифалари

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунига амал қилган тарзда олиб бормоқда.

Бакалавиатура йўналишлари

61010300-спорт фаолияти (Кураш, Дзюдо, Футбол, Волейбол, Енгил атлетика)

Магистратура мутахассисликлари

71010201-спорт фаолияти (Енгил атлетика)

Факультетнинг иқтидорли талабалари

Факультетда кўплаб таниқли спортчилар, жумладан, 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинларида сузиш бўйича 3 та бронза медаль 2020-йил Токио пара олимпиадаси кумуш медали сохибаси Тошпўлатова Шохсанам, Дзюдо бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони (2018 й.) Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё-Океания ҳалқаро турнир ғолиби, Токио-2020 Паралимпия мусобақасига кумуш медали соҳиби Кароматов Давурхон Фозил ўғли Енгил атлетика бўйича 15 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё ва Жаҳон чемпионати иштирокчиси, Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Ҳамроқулов Жалолиддин Карате бўйича жаҳон кубоги совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони София Каспулатова,  миллий кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Баҳром Авазов, миллий кураш бўйича аёллар ўртасида бир неча бор Осиё чемпионлари, жаҳон биринчилиги иштирокчилари Абдураҳимова Дилафрўз, Донаева Динара, Эштемирова Соҳибалар, дзю-до бўйича олимпиада ўйинлари иштирокчилари Мухторов Алишер, Фармонов Мирзоҳид, дзю-до бўйича жаҳон кубоги иштирокчиси, гран-при совриндори Сойиб Қурбонов, дзю-до бўйича Осиё чемпиони Дилфуза Темирова, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Филипосян Артём, Тўраев Кенжа, Суюнов Элдор, Аъзамов Шерзодлар, Юнон рум кураши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Эргашев Элбек, Осиё чемпионати совриндори Турдиев Жаҳонгир, 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинлари иштирокчиси Норов Сирожиддин, Сузиш спорти бўйича Олимпия ўйинлари иштирокчилари Аманова Раънохон, Амилов Фарҳодбеклар, Карате бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Эгамбердиева Фарангиз, Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Кенжаев Давронлар таҳсил олганлар. Ўзбекистон Республикаси талабалари ўртасида ўтказилган “Универсиада” спорт мусобақаларида факультет талабалари бир қатор спорт турлари бўйича совринли ўринларни эгаллашган. Жумладан, дзю-до бўйича Бўтаев Муҳриддин ва Саидов Рустам ҳамда, миллий кураш бўйича Абраев Давлатлар олтин медаль соҳиби бўлганлар.

Ҳозирги кунда факультетда 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Паралимпия ўйинларида сузиш бўйича олтин медаль соҳибаси Амилова Фотимахон, Бокс бўйича Осиё ўйинлари чемпиони Тожиев Азизбек Хусниддин ўғли, Миллий кураш бўйича Таиландда ўтказилган Осиё чемпионати совриндори Нормўминов Арнолд, Миллий кураш бўйича Жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси Эргашова Филура, Дзю-до бўйича Осиё чемпиони Холмуродова Фарангиз, Дзю-до бўйича Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Муртазаев Нурбек, Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати совриндори Юлдошев Дилшод, Карате бўйича Осиё ва марказий Осиё чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолиби, I-МДҲ мамлакатлари ўйинлари” бронза медали соҳиби Эгамбердиева Бону, Футбол бўйича 23 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионлари Давронов Рахимжон ва бошқа бир қатор спорт турлари бўйича Осиё ҳамда Республикамиз чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари таҳсил олиб келмоқдалар. Ҳозирги кунда университетимизда “Лочин” футбол жамоаси ташкил қилинган. Ушбу жамоада факультетимизнинг талабалари тўп сурмоқдалар. Қувонарлиси шундаки ушбу жамоамиз 2022-йил Қашқадарё вилояти кубоги соҳиби бўлди.

Кафедралар

Спорт фаолияти кафедраси 2023-йил 4-сентябрда ташкил топган. Айни вақтда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Хуррамов Жасур Қўйлиевич кафедра мудири лавозимида иш олиб бормоқда. Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчилардан: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Б.Ҳудойбердиев, доцент Ў.Нуралиева, катта ўқитувчилар Б.Салайдинов, Ш. Нуров, М. Ёдгоров, Норов Олим Тошпўлатович, Ёмғуров Ғоффор, ўқитувчилар Сафаров Анвар Сафарович, Райҳонов Аброр Муҳаммадиевич, Сувонов Қодир Йўлдошевич, Раҳимов Мусирмон Бердиевич, Бўриев Камол Суюнович, Акбаров Шерзод Ахрорович, Нормуродов Улуғбек Мейлейивич, Атавуллаев Бекзод Бахтиёрўғли, Соатов Дилшод Махмараимович, Абдуҳолиқов Бекнуржон Алишер ўғли талабаларга сабоқ бериш билан бирга уларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар. “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси 1971-йил ташкил топган. Ўтган йиллар мобойнида кафедра “Спорт асослари”, “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси, “Жисмоний тарбия ва спорт турлари”, “Жисмоний тарбия ва спорт” номлари билан ўзгариб келган. Кафедрада воҳада кўзга кўринган спорт усталари профессор Й.Худойбердиев, доц.Л.А.Салихов, катта ўқитувчилар М.Т.Хақбердиев, М.Бердиев, В.М.Фурсов, М.Мадаминов каби устозлар фаолият олиб борган. Бугунги кунга қадар кафедрага доц. И.Р.Вардиашвили, доц. С.Б.Расулов, катта ўқитувчилар Ф.Г.Қаххоров, Ф.Р.Эшпўлатов, С.Б.Салайдиновлар раҳбарлик қилган. Айни вақтда п.ф.н. доцент Ш.У.Султонов кафедра мудири лавозимида иш олиб бормоқда. Ш.У.Султонов, доц. А.Жабборов, доц. Ф.Эшпулатовлар, доц. Г.Рахмонова талабаларга сабоқ бериш билан бирга уларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиб келмоқдалар. “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедрасида 14 нафар проф-ўқитувчилар улардан 1 нафари педагогика фанлари номзоди, доцент Ш.Султонов, 3 нафар доцент А.Т.Жабборов, Ф.Эшпулатов, Г.Рахмонова, 7 нафар катта ўқитувчилар Ф.Қаххоров, А.Умаров, А.Хазратқулов, Б.Бегалиев, Ғ.Эшматов, Р.Очилов, О.Умаров, 3 нафари Э.Каримов, Д.Раимова, Б.Нуриддинов каби ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт турлари кафедраси

Спорт фаолияти кафедраси