“ЭНГ ЯХШИ ТЮТОР” ТАНЛОВИ

26 Август 2026, 04:40
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети “Энг яхши тютор” танловини ўтказади!

Номинациялар:
“Энг фаол тарғиботчи тютор”
“Энг фаол китобхон тютор”
“Энг фаол ташаббускор тютор”

Танлов 2 босқичда:
Факультет босқичи — октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида
Университет босқичи — ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида

Ғолиблар моддий рағбатлантирилади:
1-ўрин — 5 000 000 сўм
2-ўрин — 4 000 000 сўм
3-ўрин — 3 000 000 сўм

Шунингдек, ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот учун:
Университет Ёшлар билан ишлаш бўлими
Тел: +99897 070 77 90 
Танлов Низоми билан танишинг