Ҳурматли Қарши давлат университети талабалари!
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026-йил 21-августдаги 356-сон буйруғига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йилини муносиб бошлаш мақсадида 20-августдан 30-сентябргача “Долзарб қирқ кунлик” эълон қилинди. Шу муносабат билан Қарши давлат университетида: “Ягона ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратайлик!” шиори остида “Мустақиллик дарслари” ўтказилади.
2026/2027-ўқув йили:
1-босқич талабалари учун — 7-сентябрдан;
2- ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14-сентябрдан бошланади.
Талабаликка тавсия этилганларга контракт тўловини амалга оширгунга қадар фармойиш асосида ўқув машғулотларида қатнашишга рухсат берилди. Шунингдек, 1-босқич талабаларини тантанали кутиб олиш, “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ва “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ўтказилади. Янги ўқув йили — янги мақсадлар ва янги имкониятлар сари илк қадам!