ҚарДУ талабаси — Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби!

24 Август 2026, 05:03
Университет янгиликлари

III Central Asian Open Championships – 2026 мусобақасининг дастлабки кунида Қарши давлат университети Спорт факультети 1-босқич талабаси Сарвар Мелиев ажойиб натижа қайд этди. У эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсида 7,72 метр натижа билан барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди! Тошкент шаҳрида 23–25 август кунлари бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро турнирда Марказий Осиёнинг кучли атлетлари иштирок этмоқда. Мусобақани ғалаба билан бошлаган Сарвар Мелиевнинг ушбу муваффақияти Қашқадарё спорти ва Қарши давлат университети талабалари учун катта фахрдир! Сарвар Мелиевни тарихий натижа билан самимий муборакбод этамиз! Келгусидаги баҳсларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!