Педагогика факультетида “Биз ОИТСга қаршимиз” мавзусида тадбир ўтказилди

29 Ноябрь 2025, 07:47
Университет янгиликлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳар йили 1-декабрь санаси “ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни” сифатида нишонланади. Мазкур сана ОИТС билан яшаётган шахсларни қўллаб-қувватлаш, касаллик аломатлари ва ундан сақланиш чоралари бўйича аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган. ОИТС ижтимоий касаллик сифатида нафақат иқтисодий-ижтимоий ҳаётга, балки оилавий, маънавий ва руҳий муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатиши билан аҳамиятлидир. Шу боис касалликнинг олдини олиш, даволаш ва унинг тарқалишини чеклаш бўйича тизимли, илмий асосланган ёндашув муҳимдир. Сана муносабати билан Қашқадарё вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда Педагогика факультетида “Биз ОИТСга қаршимиз” мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Тадбирга Қашқадарё вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари Д.Тўрабоева ва Н.Расулова таклиф этилиб, улар мавзу юзасидан маълумотлар тақдим этдилар. Маърузаларда слайдлар орқали тушунтиришлар берилди, тингловчиларга тарқатма материаллар улашилди. Тадбир якунида иштирокчиларга ОИТСдан ҳимояланиш, профилактика ва соғлом турмуш тарзига оид тавсиялар берилди.