Зўравонликка қарши биргамиз: хотин-қизлар қадри — жамият фаровонлиги!

26 Ноябрь 2026, 07:24
Университет янгиликлари
25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан Педагогика, спорт ва санъат факультетида талаба-ёшлар иштирокида маънавий-маърифий профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбирда факультет декан маслаҳатчиси М.Муҳаммадиева, Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова ҳамда профилактика инспектори У.Матёқубова иштирок этди.Учрашувда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, зўравонлик ҳолатларига бефарқ бўлмаслик ҳамда зарур ҳолларда ҳуқуқий ва психологик ёрдамга мурожаат қилиш масалалари муҳокама қилинди. Талабаларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Тадбирда хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, зўравонликсиз ва хавфсиз муҳитни шакллантириш барчамизнинг масъулиятимиз экани таъкидланди.