ҚарДУ делегацияси “Teçstars Startup Week Taşkent 2026” халқаро фестивалида иштирок этмоқда

26 Ноябрь 2026, 07:28
Университет янгиликлари
Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена” мажмуасида Марказий Осиёнинг йирик халқаро стартап ва технология фестивали— “Teçstars Startup Week Taşkent 2026” бўлиб ўтмоқда. Халқаро Teçstars акселератори, Ўзбекистон Миллий венчур фонди (УзВC) ва Ҳаcконнеcт ҳамкорлигида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида ташкил этилган мазкур фестивалда Қарши давлат университети делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультети ўқитувчиси Қувончбек Тошкентов ҳамроҳлигида университетнинг иқтидорли талабалари фестиваль доирасида халқаро экспертлар, муваффақиятли стартап асосчилари ва инвесторлар билан мулоқот қилиб, инновацион ғояларни амалий лойиҳаларга айлантириш, стартапларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда замонавий технологиялар бўйича билим ва тажрибаларини бойитмоқда. Уч кун давомида 5 000 нафардан ортиқ иштирокчи, 500 дан зиёд стартап ва дунёнинг 23 мамлакатидан ташриф буюрган мутахассисларни бирлаштираётган фестиваль дастуридан 100 дан ортиқ сессия, маърузалар, панель муҳокамалари, маҳорат дарслари, стартап тақдимотлари ва инвесторлар билан учрашувлар ўрин олган. Тадбир доирасида корпоратив инновациялар, стартап асосчилари фаолияти ҳамда креатив иқтисодиётга бағишланган мавзулар муҳокама қилинмоқда. ҚарДУ делегациясининг бундай нуфузли халқаро майдондаги иштироки талабаларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, инновацион фикрлашини рағбатлантириш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва истиқболли лойиҳалар учун имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.