“Шавкатбекка мактуб” — келажак авлод учун ҳаётий ўгитлар
26 Ноябрь 2026, 07:29
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка парвоз давомида ёзган мактуби асосида маънавий-маърифий учрашувлар давом этмоқда. Навбатдаги тадбирлар Педагогика, спорт ва санъат ҳамда Тиллар факультетлари, шунингдек, Халқаро ҳамкорлик ва қўшма таълим дастурлари бўлими талабалари иштирокида ташкил этилди. Мулоқотларда мактубнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, унда ифодаланган ота насиҳати, ҳаётий қарашлар ва келажак авлод олдидаги масъулият хусусида сўз юритилди. Айниқса, дунёқарашни кенгайтириш, халқаро тажрибани ўрганиш, касбий маҳоратни ошириш ва ҳар қандай шароитда ўз олдига қўйган мақсадига содиқ қолиш масалаларига эътибор қаратилди. Талабалар мактуб мазмуни юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ундаги ўгитларни шахсий ҳаётий мезонларига айлантириш борасида фикр алмашдилар.