“Олтин куз”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир

29 Ноябрь 2025, 07:42
Университет янгиликлари

Педагогика факультети Мактабгача таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида 1-курс Мактабгача таълим ва махсус педагогика йўналиши талабалари томонидан “Олтин куз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни Педагогика факультети декан ўринбосари С.Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни ушбу байрамона тадбир билан табриклади. Дастур давомида талабалар томонидан олтин куз фаслининг гўзаллигини тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди, ранг-баранг рақслар намойиш этилди. Шунингдек, тадбир доирасида қизиқарли савол-жавоблар ўтказилиб, фаоллик кўрсатган ғолиб талабалар муносиб тақдирланди. Мазмунан бой ва кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбир талабаларда бадиий дид, ижодий фикрлаш ва жамоавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.