ҚарДУ талабаси Зафар Пўлатов Соҳил кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 26–29-ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Соҳил кураши бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунги баҳсларида эркаклар -60 кг, -66 кг ҳамда аёллар -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, -66 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Қарши давлат университети Спорт факультети талабаси, олийгоҳдаги кураш тўгараги аъзоси Зафар Пўлатов юқори маҳорат намойиш этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медаль билан тақдирланди. Спортчи талабамиз университет Спорт клуби раиси ўринбосари, тажрибали мураббий Дилшод Соатов қоʻл остида мунтазам тайёргарлик кўриб келмоқда. Зафар Пўлатовнинг ушбу ютуқлари муносабати билан унинг мураббийи ҳамда яқинларини самимий табриклаймиз. Талабамизга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!