Ўзбекистон ёшлари чиқиндисиз дунё учун

Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясига иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига кўра, 30-март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” деб эълон қилинди. Аҳолининг чиқиндига бўлган муносабатини ўзгартириш учун эса тарғибот ишлари, турли акциялар муҳим аҳамият касб этади. Сана муносабати билан География ва агрономия факультетида ташкил этилган тадбирда Агрокимё ва экология кафедраси доценти Н.Бозорова ва Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши талабаласи М.Неъматова ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Маърузаларда таъкидланганидек, чиқинди муаммосини эътиборсиз қолдириш табиий ресурслар ва табиатнинг кутилмаган ўзгаришларига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида қайғуриш фақатгина соҳа вакилларининг вазифаси эмас. Балки ҳар биримиздан мазкур муаммога тўғри ёндашув талаб этилади.