
“Маърифат майдони” республика танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Қарши давлат университетида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида ўтказилаётган “Маърифат майдони” республика танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда қатнашчи жамоалар “Адиб ҳаёти”, “Тезкор савол-жавоб”, “Адиблар ҳаёти ва ижодидан театрлаштирилган композиция” деб номланган шартлар бўйича беллашдилар. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими, вилоят мусиқали драма театри ва С.Насафий номидаги ахборот-кутубхона маркази вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари жамоаларнинг ҳар бир чиқишларини адолатли баҳолаб бордилар. Натижаларга кўра, Қарши халқаро университетининг “Миллатим-фахрим” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Қарши давлат университетининг “Қақнус” жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Қарши халқаро инновацион университетининг “Ҳуррият” жамоасига учинчи ўрин насиб этди.