Илм билан эришилган навбатдаги ютуқ

Қарши давлат университети биология мутахассислиги 1 босқич магистранти Ситора Шарипова Словакиянинг нуфузли NSP (National Scholarship Programme) гранти соҳибасига айланди. Ҳозирда у баҳорги семестр давомида Словакиянинг Прешов университетида талабалар алмашинуви дастури асосида таҳсил олмоқда. Маълумот ўрнида, Словакия ҳукумати ҳар йили хорижлик бакалаврлар, магистрантлар тадқиқотчиларларга NSP (National Scholarship Programme) грантини ажратади. Ушбу дастур доирасида иштирокчилар 1 ойдан 10 ойгача Словакиянинг етакчи олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказларида таҳсил олиш, илмий изланиш олиб бориш ва дарс бериш имкониятига эга бўладилар. Магистрантимизни ушбу натижа билан табриклаймиз ҳамда келгуси ўқиш ва илмий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!