
Келажакка қадам маркази битирувчиларга имкониятлар эшигини очади
29 Март 2025, 11:08
Университет янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қарши давлат университетида “Келажакка қадам” маркази ҳудудий бўлинмаси фаолият бошлади. Марказда “Ўзмиллийбанк” АЖ Қашқадарё вилояти бош бошқармаси ходимларидан ташкил топган тажрибали мутахассислар томонида битирувчи курс талабаларининг бизнес лойиҳалари кўриб чиқилиб, уни амалга ошириш бўйича маслаҳатлар, зарур тавсиялар ва амалий кўмак берилмоқда. Маълумот ўрнида, вилоятимиздаги ОТМ битирувчи талабаларининг "Start up" лойиҳалари Қарши давлат университетидаги “Келажакка қадам” маркази орқали қўллаб-қувватланади.