Фақатгина бирга коррупцияни тўхтата оламиз!

Хорижий тиллар факультетида “Фақатгина бирга коррупцияни тўхтата оламиз” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш "Комплаэнс-назорат" тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Ш.Аҳмедов ўз маърузаси билан қатнашди. Коррупция давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф, энг ёмон иллатлардан бири бўлиб, тадбир маърузасида коррупцияга қарши қатъият билан курашиш тараққиётимизнинг муҳим омилларидан бири эканлиги таъкидланди.