
Шижоат ва билим йўлида яна бир ютуқ
27 Март 2025, 08:48
Университет янгиликлари
Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йуналиши 3-босқич талабаси Динара Туфлиева Германиянинг нуфузли DAAD стипендияси соҳибасига айланди. Бу – унинг тинимсиз меҳнати, интилиши ва фидокорона ҳаракатлари натижасидир. Маълумот ўрнида, DAAD стипендияси дунё миқёсида эътироф этилган илмий дастурлардан бири бўлиб, талабаларга Германияда таълим олиш ва тадқиқот олиб бориш имкониятларини беради. Талабамизни ушбу муваффақият билан табриклаб, келгуси ўқиш ва фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!