
“Келажакка қадам” ва “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари бўйича битирувчи ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61 ва ПҚ-62-сонли Қарорлари ижроси юзасидан 26-март куни Қарши давлат университетида Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилояти Ўзмиллийбанк АЖ, АТ “Алоқабанк” масъул ходимлари ҳамкорлигида “Келажакка қадам” ва “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари доирасида битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда “Келажакка қадам” ва “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари доирасида қандай имтиёзлар тақдим этилиши, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган битирувчилар учун имтиёзли кредитлар ва молиявий ёрдам механизмларини ривожлантириш ҳамда ғоядан лойиҳагача бўлган жараёнда давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик имкониятлари атрофлича тушунтирилди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилиб, имкониятлар эшиги боʻлган ушбу дастурлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.