
Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!
20 Март 2025, 06:14
Университет янгиликлари
Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остида ўтказилган байрам тадбирларида Қарши давлат университети жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Хусусан, университет учун ажратилган ҳудудда талабалар ансамблларининг чиқишлари, миллий либослар намойиши, рассомчилик кўргазмалари, ҳунармандчилик намуналари, гўзал хонишлар ардоқли айёмнинг ўзига хос безагига айланди.