Кураш бўйича олийгоҳ биринчилиги ўтказилди

Қарши давлат университети талабалари ўртасида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб, кураш спорт тури бўйича университет биринчилиги ўтказилди. Мусобақада ўғил болалар 6 та, қизлар эса 3 та вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқишди. Дастлаб сўз олганлар мазкур мусобақанинг аҳамияти ҳақида гапириб, иштирокчиларга омад тилашди. Кескин курашларга бой ўтган мусобақа якунида шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар ҳамда университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан медаль, даражали диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.