Қиз бола тарбияси – жамият тарбияси
Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби боқий қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмидир. Чунончи, халқимиз қиз боланинг маънавий етук, комил инсон бўлиб ўсиши учун алоҳида аҳамият беради. Чунки қиз бола тарбияси – жамият тарбияси, деган гап бежизга айтилмаган. 22-январь куни, Математика ва компьютер илмлари факультетида ташкил этилган давра суҳбатида чин ўзбек қизлари эга бўлиши керак бўлган хислатлар, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти ҳақида фойдали тавсиялар бериб ўтилди. Тадбирда университет хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова, профилактика инспектори Д.Рўзиева, факультет декани Н.Эшқораева, Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси доценти Н.Бегматова, Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Ф.Кличева ва факультет талаба-қизлари иштирок этди.