Маданий ҳордиқ инсонга кайфият улашади
Вилоят мусиқали драма театрида Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамблининг ёрқин концерт дастури бўлиб ўтди. Ушбу тадбир халқимизнинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш ва аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.Тадбир давомида ансамбль ижросида миллий мақом санъатимизнинг дурдона асарлари ҳамда замонавий талқинлари намойиш этилди. Бу каби тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиб, санъат ва маданиятимизни кенг оммага етказишга хизмат қилмоқда. Мақом санъати нафақат миллий бойлигимиз, балки халқимизнинг маънавий юксалишига катта ҳисса қўшадиган бебаҳо меросдир. Миллий мақом кечасида Қарши давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, талаба-ёшлари ҳам қатнашди. Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли жамоаси халқимизнинг юрагига етиб борувчи мусиқий асарлар билан келгусида бошқа ҳудудларда ҳам концерт дастурларини давом эттиришни режалаштирган.