Сизга таъзим, сизга эҳтиром, азиз устозлар!
Ўқитувчи деганда инсон дилини ёритгувчи, ёруғликка элтувчи, зиё тарқатувчи, ўқувчилари қалбини забт этгувчи касб эгаларини кўз олдимизга келтирамиз. Ўқитувчи инсон қалби кашфиётчиси. Уммон қалб эгаси, сабр тоғини кашф этгувчи, тоқат ҳиссиётини жисмида акс эттирувчи, оқилаликда намуна бўлгувчи, зиёси билан барчани баҳраманд этувчи, ўз меҳри билан ҳурмат қозонувчи касб эгаларини тушунамиз.
1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида “Сизга таъзим, сизга эҳтиром, азиз устозлар!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирок этди. Тадбир аввалида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев университет ректорининг жамоага йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг театр ижодкорлари томонидан тайёрланган байрамона дастур намойиш этилди. Машҳур комедик спектакллардан ижро этилган парчалар йиғилганларга табассум улашган бўлса, ёқимли куй ва қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Байрам тадбири унутилмас таассуротларга бой бўлди.