Қатағон қурбонлари хотираси музейида янги спектакль намойиш этилди
Қарши давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида жадид бобомиз Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир ҳамда спектакль намойиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, “Қақнус” талабалар театр студияси ижодий раҳбари, режиссёр П.Номдоров сўзга чиқиб, Абдулла Қодирий ижодининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, жадидлар меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб этишнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар. Шундан сўнг “Қақнус” талабалар театр студиясининг ёш актёрлари томонидан Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган янги спектаклнинг илк премьераси намойиш этилди. Спектаклда буюк адибнинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, миллат ва маърифат йўлидаги қарашлари бадиий талқин орқали ёритилди. Мазкур ижодий лойиҳа талаба-ёшларнинг миллий тарихимиз, жадидлар мероси ва адабиётимизга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.